Ғаллаорол шифохонаси бош врачи ўлимининг янги тафсилотлари
Элтуз илгари хабар қилганидек Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош шифокори Юсуф Эсиргатов Дўстлик туман милиция бўлимидаги ҳибсхонада икки кун ўтириб чиққач, 9 октябр куни вафот қилган эди.
Воқеанинг сўнгги аниқланган тафсилотларига кўра, бош врач пахта терими кампаниясининг боришини назорат қилиш учун Тошкентдан жўнатилган “вакил”нинг буйруғига кўра ҳибсда бўлган.
Тошкентлик амалдорнинг ғазабини келтирган факт, Ғаллаорол шифохонаси персоналининг пахта теришни уддаламаётгани бўлган. Белгиланган 70 кг., норма ўрнига шифохона ходимлари кунига 17-20 кг пахта теришган.
Ғаллаорол туман шифохонаси ходимлари Жиззах вилояти Дўстлик тумани 13-сон совхозида пахта теришган.
Касби врач-кардиолог бўлган Юсуф Эсиргатов, бутун Ўзбекистоннинг минглаб идоралари раҳбарлари қатори, давлатга пахта териб топшириш режасини таъминлаши лозим эди. Ўзбекистон пахта саноатида турли касбдаги одамларни пахта теримига мажбурлаш, мисли кўрилмаган ҳолат ҳисобланади.
www.Eltuz.com