сешанба,
24 декабр 2024
17 феврал 2016
Канизага тўйини Санъат саройида ўтказиш руҳсати берилмади
Бундан илгари Каниза (Aҳмeдoвa Шaҳризoдa Фaрҳoдoвнa) ўзининг Porsche Cayenne машинасининг ойнаси синдирилгани, қимматбаҳо 12000 долларлик Vertu мобил телефони ўғирланганидан нолиб, “Бу менга дарс бўлди” деган эди.
Бироқ, хонанданинг туғилган куни билан бир вақтда, 28 апрел куни “Истиқлол” саҳнасида ўтказилиши эълон қилинган тўйига “Ўзбекнаво” қаршилик қилаётганини дард устига чипқон бўлди.
“Агар бу ғоя амалга ошмайдиган бўлса, тўйни ҳамма қатори бирор ресторанда ўтказишдан бошқа чорам қолмайди”, – дейди ҳонанда.
Хонанданинг сўзларига кўра, унинг тўй оқшоми дастурининг баннерлари аллақачон тайёр бўлган, унда бу тадбирнинг Истиқлол Саройи саҳнасида ўтказилиши айтилганди.
Eltuz.com