«Элтуз»га навбатдаги веб ҳужумлар бартараф этилди
Канаданинг фуқаролик жамияти сайтларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил Канаданинг Deflect интернет хизмати «Элтуз» сайтига 3 июнь кечаси тахминан 05:00-05:40 оралиғида ҳужумлар бўлганини маълум қилди.
Айни ҳужумлар муваффақиятли бартараф қилинганини билдирган Defleсt сервиси ўз мактубига қисқа бир ҳисобот ҳам илова қилган:
«29 та уникал IP адресдан Сизнинг сайтингиз саҳифаларига 2500 дан зиёд сўров жўнатилган. Бизнинг таҳлилимиз бўйича, ҳаракат қилган ҳужумчи афтидан Сизнинг сайтингиздаги заиф жойни қидиришга ва бузишга уринган, Nikto утилити билан TOR тармоғига яширингани учун уни идентификация қилишнинг имкони бўлмади».
Defleсt келтирган рўйхатда 10 та IP адресдан жўнатилган сўровлар камайиб борувчи тартибда акс этган:
1123 104.244.78.91
511 23.129.64.167
289 185.165.169.165
173 197.231.221.211
102 77.247.181.162
63 156.54.63.235
56 109.70.100.27
41 176.10.99.200
33 91.221.110.5
30 199.249.230.101
«Афтидан кимдир сайтни бузишга астойдил уринмоқда. Бунинг боиси нимада сизнингча (яқинда эълон қилинган бирор мақола ёки суриштирув)?», дея мурожаат қилишади Deflect таҳлилчилари «Элтуз»га таҳририятига йўллаган хатида.
«Элтуз» нашри директори Умида Ниёзованинг жавобига кўра, сайтга қилинаётган сўнгги ҳужумларга сабаб Тошкент расмийларининг коррупцион келишувлари фош қилинган мақолалар бўлиши мумкин.
Сайтда жумладан 30 май куни Лондон университети криминология фанлари проффессори Кристиан Ласслетнинг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев алоқадор бўлган йирик коррупцион схема фош қилинган суриштирув ҳисоботи чоп этилган эди.
Бундан аввал, 10 май куни бир қанча сайтларга фишинг ва веб ҳужумлар қилингани ҳақидаги ҳисоботида Deflect мутахассислари иккита яширин IP орқали “Элтуз” сайтига 2017 йилнинг декабридан 2019 йилнинг февралига қадар 15 марта ҳужум уюштирилганини маълум қилган эди.
Eltuz.com