UzPoster
11 сентябр 2019

Актам Ҳайитов: “Биз кўп гўшт емоқдамиз!”

Тошкентда 10 сентябрь куни ўтган матбуот анжуманида республика фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов мамлакатда гўшт қимматлаётгани сабабини гўштнинг кўп истеъмол қилинаётгани билан изоҳлади.

“Гўшт нархи нега қимматлаб кетяпти деб ўйлайсизлар? Тўғри, озуқа етишмаслиги биринчи сабаб, иккинчидан, бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти. Буни «Америка касаллиги» дейишади, бу касаллик менда ҳам бор, ҳаммамизнинг танамизда ортиқча гўшт бор”, деди Актам Ҳайитов.

Унинг гапи фейсбук тармоғи фаоллари кулгусига сабаб бўлди ва мемга айланди:

Ҳамза Али: “Мана бир “ақлли”…!😎 Биз гўштни куп истеьмол қиларканмиз!??? Одамлар ҳафтасига оладиган икки кило гушти бир килога тушганига анча булди. 🔉 Умуман гўшт емасак, Сизлар тўясизларми??? 😎🤣🤣🤣”

Анвар Мустафо: “Амалдорнинг “Биз жуда кўп гўшт емоқдамиз” деган гапини ўқиб ҳар қандай оддий одам “Бизчи?!” деса керак. Умуман олганда гўштнинг қимматлиги сабабини шунга боғлаш жуда шармандали ҳолат. Истаган шифокордан сўранг, қишлоқларда камқон бўлмаган аёл йўқ ҳисоби. Витамин етишмаслигидан болалар учун давлат бепул мультивитаминлар тарқатишга мажбур бўляпти. Бу кишим эса “кўп гўшт еяпмиз” дейдиее”.

Муяссархон Тўхтасинова: “Бозорларда гўштни нархини 38000- ёзибди аммо 55000-60000дан камига сотишмаяпти. бу кўзбўямачилик кимга, нимага керак??? Юқоридаги амалдорлар ҳотиржам бўлинглар гўшт емай қўйганмиз, чунки пулимиз етмаяпти. Сизлар туфайли нон хам еёлмасак керак”.

Оксана Рогожка: Балким бизлар нафас ҳам кўп олаётгандирмиз, бўйнимизга счетчик қўйиб берсин тариф билан, ойига қанча нафас олиш керак деб…”

Абдуазиз Хикматов: Шу ҳафта қайси аҳмоқ челлендж қиларкана, деб кутган эдим…ИССЛЕДУУЮЮЩЩИИИИЙЙЙ!!??”

Ижтимоий тармоқлар бўйлаб ёғилаётган кўплаб изоҳлар орасидан “Элтуз” фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитовни қўлловчиларни ҳам излади. Лекин уларнинг ўта камчиликни ташкил қилиши ёки расмиятчиликдан нарига ўтишмаётгани маълум бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 март 2018
Тошкентда 15 март куни Бобомурод Абдуллаев ва яна уч судланувчи устидан давом этган суд жараёнида терговдаги қийноқларга доир экспертиза ...
6 март 2017
Амакиси президент бўлган Ўзбекистондаги тузумнинг танқидчисига айлангани ортидан 2006 йил кузида руҳий касаллар шифохонасида банди этилган жиззахлик журналист Жамшид ...
16 декабр 2017
Алишер Усмонов ўзбекларга совға сифатида юборгани маҳаллий нашрлар тарафидан айтилган Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга орқасини кўрсатгани тармоқларда қизғин ...
15 декабр 2016
Сўнгги ҳафталарда Урганч суратлар галереясидаги сирли тафтиш асносида ëқилишга маҳкум икки диссидент рассом асарлари матбуотга мавзу бўлди. Агар диққат ...
Блоглар
23 сентябр 2019
Адолат излаб Хоразмдан Тошкентга йўлга чиққан “ЭРК” Демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...