Вақт машинаси
1 апрел 2018

1 апрель – «тишланган олма» – Apple ташкил топган кун

Бугун хоҳ смартфон, компьютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга асос солган Стив Жобсдан миннатдор бўлишлари керак.

rasm1063
Стив Жобс ва унинг дўстлари илк компьютерни шу уйнинг гаражида йиғишган. фото: Mathieu Thouvenin

Ўша йили Калифорния коллежидаги ўқишидан ҳайдалган 21 ёшли Жобс ўз фургонини сотиб, шериги Возняк қўшган улуш билан гаражида электрон ҳисоблаш машинаси йиғишга киришади ва илк Apple I компьютерини яратади.

1300 доллар билан бошланган бизнес – Жобс гаражида йиғилган компьютерларга аста-секин буюртма туша бошлайди. Бошда 50 та, кейинчалик тағин 200 та компьютерни сотишга муваффақ бўлади.

Жобс кейинчалик ўз бизнесига Стив Возняк, Майк Марккулу, Майк Скотт, Макен, Жона Скалли, Майкл Шпиндлер, Гил Амелио, Доналд Кук каби ишбилармон, ташаббускор, тадбиркорлик ва яратувчанлик қобилиятлари қайнаб тошган шахсларни жалб қилади.

rasm1064
Илк Apple 1 компьютери.  (Apple I at the Smithsonian Museum)

Apple нинг суронли йиллари

1977 йилнинг июнига келиб ширкатнинг йиллик даромади бир миллион долларга етади. Apple II рангли экранли илк микрокомпьютер бўлиб майдонга чиқади.

1978 йили ширкат компьютерларни сифатли дастурлаш имконини берувчи Apple Disk II ни ихтиро қилади.

1979 йили катта ҳажмли хотира ва фойдаланишга қулай Apple II+ ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Ўша йили микрокомпьютерлар учун илк VisiCalc жадвали тақдим этилди.

1980 йили Фортран дастури йўлга қўйилди.

1982 йил охирига бориб ширкатнинг даромади бир миллиардни ташкил этади.

1983 йили ширкатнинг иқтисодий оқсашига қарамай, Жобс иноваторлик ғояларини лгари суришда давом этиб, 40 та янги компютер дастури ва ўзининг илк қаттиқ дискини ишлаб чиқаради.

1984-1985 йили ширкатда юз берган зиддият сабаб Жобс бир қанча шериклари билан Apple ни тарк этади, NeXT Incorporated ширкатини ташкил этади.

1996 йили ширкат инқирози Жобснинг Apple га қайтишини тақозо этади, ширкат $ 377 NeXT акцияларини сотиб олишга мажбур бўлади.

1997 йили директорлар кенгаши қарори билан Стив Жобс бош ижрочи директор қилиб сайланади. Apple қайта тикланади. «Think Different» (Ўзгача фикр қил) шиори остида инқилобий янги гаджетлар яратишга киришилади.

rasm1065
1988 йили Тошкентда ўтган «Информатика АҚШ ҳаётида» кўргазмаси стендидан

1988 йили Тошкентда ўтган  «Информатика АҚШ ҳаётида» кўргазмасидан ҳам Apple махсулотлари ўрин олган эди.

2000 йилларда ўз ичига мингга яқин қўшиқни сиғдирувчи iPod плейери ва кейинчалик Ipod Mini, Ipod Shuffle ва Ipod Nano ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

2005 йили Apple Mac mini компьютерлари учун янги тизим блокларини яратади.

2007 йилдан ширкат мобил телефонлар бозорида iPhone смартфонларини тақдим этади.

2010 йили эса «тишланган олма» ширкати Eltuz.com cайти материалларини ўқиш, эшитиш ва кўришга қулай бўлган iPad планшет компьютерларини тақдим қилди.

2011 йили Стив Жобс саратон касалидан вафот этди.

Apple нинг афзалликлари ва камчиликлари

Стив Жобс ўлди ва ундан миллионлаб одамларнинг интернетдаги ҳаёти кўчиб ўтган битта «тишланган олма» қолди.

Албатта, Apple маҳсулотларининг асосий камчилиги қимматлигида.

Кўпчилик харидорлар эса фақат унинг ташқи чиройи, яхши қадоқлангани, рекламаси ва тишланган олма тасвири борлиги учун харид қилишади.

Лекин Apple нинг афзаллиги унинг ташқи чиройи ёки қимматлигида эмас, балки ташқи таъсирлардан яхши ҳимоя қилинганида, қўлланишга қулай ва мукаммал дастур билан жиҳозланганидадир.

Ҳарқалай, Apple дан фойдаланувчилар фалокат босиб девайсларига вирус кириб қолганидан камроқ зорланишади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 декабр 2016
Аркадий Шайхет (1898 – 1959 йй.) совет мафкуравий фоторепортаж соҳасининг кўзга кўринган арбоби. Уқубатли ҳаëтни “мафтункор ҳақиқатга” айлантириш бўйича ...
30 июл 2018
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
17 октябр 2018
Президент Мирзиёевнинг Парижга сафари чоғи илгари сурилган Ўзбекистонда француз виноси ишлаб чиқариш ғояси «эчки, лимон ва товуқ» ривояти каби ...
31 январ 2019
Венесуэладаги охирги ўзгаришлардан сўнг, кутилганидек, собиқ президент Николас Мадуронинг тарафдорлари кўпайиб кетди. Унинг халққа қилган яхшиликлари, ҳамширалар минглаб доллар ...
Блоглар
19 март 2019
Назарбоев махсус техника билим юртини тугатган. Олий партия мактабини битирганини айтмаса, олий маълумоти йўқ. Аммо ...
19 март 2019
Майли, бошлаб қўйдим энди, мен ҳам хайпни давом эттирай. Қозоқларда уруғчилик тизими бугунги кунга қадар ...
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон ...