Вақт машинаси
7 июн 2022

7 июнь – Англия қиролининг яккаҳокимлиги чекланган кун

Бу кун Англия фуқаролик жамияти томонидан монархия зўравонликларини чеклаш йўлида туб бурилиш ясалган санадир.

1628 йилнинг 7 июнида инглиз қироли фуқароларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўша йили Англия парламенти фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тасдиқловчи “Ҳуқуқлар ҳақидаги петиция”ни қирол Карл I га тақдим этади.

Монархиянинг ўша пайтдаги зўравонликлари аҳолига мажбурий заёмлар солиниши, судсиз ҳибсга олишлар, ҳарбий судлардаги қийноқлар ва терговлардаги ноқонуний хатти-ҳаракатларида кўзга кўринган эди.

Қиролнинг қаршилигига қарамай, парламент миллат тарихидаги бу ўзгаришларни қабул қилдиришга эришди. Петиция қироллик элитасини ташкил этувчи жамоа палатаси ва лордлар палатаси томонидан тасдиқланди.

“Ҳуқуқлар ҳақидаги петиция”ни қирол устивор қонун сифатида имзолашга мажбур бўлди, қонун матни улкан тиражда чоп этилиб, халққа тарқатилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июл 2016
Айни ҳолатни ўз карикатураси орқали ҳажв қилишга интилган рассом Элсевар, ёнида паспорти ёки пропискаси бўлмаганлар милиция нишонига айланганига эътиборни ...
7 март 2023
1) Сиз туғилганингизда ўғил бола туғилгани каби қувонишмайди. «Бола ўлдиришдан кўра камроқ тарқалган селектив абортлар билан улкан миқдорда қиз болалар ...
6 июл 2016
Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментиннинг трафикинг бўйича янги ҳисоботида янги рейтингида Ўзбекистон пахтачиликдаги мажбурий меҳнат боис энг паст даражага ...
12 май 2021
Рассом Туз карикатураси
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...