Асосий мавзулар
31 август 2017

«Мен бу тушни кўрганман олдин…»

Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва тинчликни ёритиш» институтида ишлаган. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Kўҳна Урганч

Мен бу тушни кўрганман олдин,
Ноҳуш таъбири ҳам эсимда:
Борармишман бўшлиққа қараб,
Келар эмиш Қўрқув изимдан.

Босиб келар эмиш кун сайин,
Босиб келар эмиш кун сайин…
Сўнгра Ваҳм-Зулумот билан
Бошлар эмиш бир маккор ўйин.

Кўзларининг соққаси чиққан
Оломонга ўхшармиш Қўрқув.
Бутун Турон эмиш занжирбанд,
Бутун юртни элитмиш уйқу…

Ва занглаган занжирларини
Шалдиратиб юрармиш Қуллик.
Бу Қулликнинг башарасига,
Кўзларига боқармишман тик.

Шалдиратиб юрармиш Қуллик,
Шалдиратиб келармиш занжир.
Оёқлари остида унинг
Уч юз олтмиш қабристон ҳам жим…

Ҳувиллармиш буюк қабрлар,
Тебранармиш зангилар қалт-қалт.
Уч юз олтмиш занжир халқаси,
Уч юз олтмиш халқа эмас – халқ!

Уч юз олтмиш авлиё ҳам жим,
Кўзларимга мунглиғ ёш қалқар.
Мен билмадим, ё англамадим,
Нечукдир жим эмиш бу халқлар?

Бу ерларни ортиқ кезмадим,
Сўнг хонамда бир ўзим қолдим…
Эслаяпман, барин эсладим!
Мен бу тушни кўрганман олдин.

Қудрат Бобожон
Озодлик оҳанглари
eltuz.com

Тағин ўқинг
28 май 2016
«Халқ сўзи» газетасининг ёзишича, Тошкент вилояти бўйича 1158 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 11 мингдан зиёд маслаҳатчиларини ...
14 март 2024
МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» ...
5 май 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
7 октябр 2020
Ўзбекистон президентининг илм-фан масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг Тошкентдаги тадбирда давлат раҳбарининг катта қизи Саида Мирзиëевга таъзим қилгани социал ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...