Асосий мавзулар
31 январ 2018

Муҳаммад Солиҳ: Иноятов Каримов ўлимидан кейин Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган (видео)

“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин бўлгани»ни айтди.

“Иноятов Каримов ўлимидан кейин Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган, деган маълумот бор бизда. Яъни Мудофаа Вазирлиги қурол захирасининг 5 фоизи Иноятов тарафдорлари қўлида бўлган. Уларда Иноятов тарафини олиб қуролли қаршилик қилиш режаси бўлган. Шу боис, Мирзиëевга Иноятовни кетказиш учун бир йил керак бўлди”, дейди суҳбатдош.

Баъзи мулозимларга кўра, Рустам Иноятов 1995 йилда Тошкент клани хоч отаси бўлган Темур Алимов (ҳозирда марҳум) кўмагида МХХ раислигига келтирилган. Яъни у Тошкент кланига боғлиқ бўлган. “Элтуз” билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳ 31 январь куни ишдан олинган Рустам Иноятов “Москвага боғланган одам эди”, дея таъкидлади.

“Бу унинг КГБнинг Москвада бўлиб ўтган юз йиллик тантаналарида безбетларча қатнашганида яққол аëн бўлган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, МХХнинг собиқ раҳбари Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Видео: https://youtu.be/V6aDe-scJpQ
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 май 2018
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг ...
29 июн 2017
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган ...
10 май 2017
Жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди (Ўзбекистон таркибидаги республика) 39 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновни озодликдан маҳрум ...
8 ноябр 2015
Навоийлик ногирон ва икки фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Боймуродова Дилдора пенсионерлар ҳақини талаб қилиб норозилик акциясида қатнашгани учун жазога тортилди. ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...