Cатира
20 август 2020

Ўзбекистонда АЭС қурилиши шартномаси ҳали тайёр эмас

Россиянинг “Независимая газета” нашрига кўра, Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС)ни қуриш бўйича шартнома ҳали тайёр эмас, Россия томони билан музокаралар давом этмоқда.

Бу ҳақда душанба куни журналистларга Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди. “Айтишим мумкинки, биз шартноманинг барча деталларини муҳокама қилиш учун марра чизиғига етиб келдик”, деди Хўжаев.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, томонлар шартномани “камчиликларсиз”, ўзаро манфаатли тарзда имзолаш учун барча техник ва молиявий унсурларини ишлаб чиқишмоқда. Икки мамлакат раҳбарияти имзолаш муддатлари бўйича бир-бирига қатъий шартлар қўймаяпти, дея қўшимча қилди у.

Февраль ойи охирида “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистонда атом электр станцияси учун EPC шартномасини (шартнома ишнинг уч босқичини ўз ичига олган: лойиҳалаштириш, ускуналар хариди ва қурилиш – таҳририятдан) 2020 йил июнида имзолаш кутилаётганини айтган эди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ҳукуматнинг Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш ва “Росатом” билан тегишли битим тузиш ҳақидаги қарори Ўзбекистон манфаатларига жавоб бермайди, дея ҳисоблайди.

“Бу станция қурилиши бутун мамлакат учун иқтисодий жиҳатдан зарарли ва хавфли бўлган режадир. Иқтисодий нуқтаи назардан, муқобил энергия манбалари, айниқса, қайта тикланадиган энергия турлари Ўзбекистонга атом электростанцияларига қараганда анча кўп ва тезроқ иқтисодий самара беради”, дейди Алишер Илҳомов.

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «яқин келажакда» АЭС қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича мамлакатда ва қўшни давлатларда, хусусан, Қозоғистонда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2018
Президент Мирзиёевнинг 28 февралда чиқарган “виночиликни ривожлантириш” ҳақидаги қарори ортидан республика нашрлари бирин-кетин бу мавзуни ташвиқ қила бошлашди. “Халқ ...
29 январ 2018
Тошкент шаҳри марказидаги модерн меъморчилик намунаси бўлган Киночилар уйи ва бошқа биноларнинг бузилиши Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ...
16 январ 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва ...
13 август 2020
Тўғоннинг ўпирилиши Ўзбекистондаги коррупция билан боғлиқ хавотирларни кучайтиради Бунинг сабабларини ўрганиш узоқ вақтни талаб қилади Май ойида Ўзбекистонда тўғон ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...