Асосий мавзулар
11 октябр 2021

Газсиз қолган бобо менингитга чалинган набираси учун қайғурмоқда

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Бойтиш маҳалласида яшовчи Шомирза Рихсибоевнинг хонадонида 7 ойдан буён газ йўқ.

– Кунлар совиб кетди. Уйда ҳам чопонда юрибмиз, – дейди Шомирза Рихсибоев. – Баҳор ҳам совуқ келди, набираларим ҳар икки кунда шамоллаб чиқди. 11 ёшли набирам совуқ уйда ётиб қолганидан сурункали касалликка чалинди. Ҳозир менингит ташхиси билан шифохонада ётибди. Ўтин олиб печка ёқайлик, десак, бунга ҳам қурбимиз етмаяпти. Печкалар ҳам қиммат. Газни ёқишни илтимос қилиб икки-уч марта ҳокимликка бордик, улар ҳам одамнинг устидан кулгандай икки кунгина ёқиб беришади.

“Элтуз” мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти газ таъминоти раҳбарияти билан боғланди. Улар қарздорлиги бор хонадонларга газ бермаслик топшириғи борлигини билдиришди.

– Ушбу хонадоннинг газдан 2016 йилга қадар 4 миллион 600 минг сўм миқдорда қарзи бўлган, – деди “Элтуз” билан гаплашган мулозим. – 2020 йил кузида тўлаш шарти билан хонадон гази узилмаган. 2021 йил апрель ойига қадар газдан қарздорлик бартараф этилмагани учун хонадонни газдан узишга мажбур бўлинган. Орадан 7 ой ўтса-да, қарз ҳалигача тўланмаган.

Шомирза Рихсибоевнинг “Элтуз”га айтишича, 11 ёшли набира қизим шифохонада оғир аҳволда ётибди. Яқин кунларда чиқса, совуқ уйда яна тоби қочишидан қўрқмоқда.

“Набирамнинг дори-дармонига ҳам бироз қийналиб қолдик. Ҳомий бўлса, озроқ қарашиб юборса яхши бўларди”, деди Шомирза Рихсибоев.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 октябр 2020
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносаройнинг кичик мажлислар залида 3 октябрь куни ўзбек кинорежессёри Жаҳонгир Қосимов суратга олган «Ибрат» фильмининг ...
2 май 2023
Хаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган 40 яшар ногирон ўзбек ...
22 май 2019
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва ...
5 январ 2022
Қозоғистонда 2 январь куни ёқилғи нархлари икки баробар ошиши сабабли бошланган ғалаёнлар ортидан ҳукумат истеъфога чиқарилди. Президент Қосим Жомарт ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...