Асосий мавзулар
29 май 2023

Олий суд раиси, Бош прокурор ва ИИВ рахбари Мирзиёевни қандай алдашмоқда?

Олий Суд қабулига борган Элтуз обуначиси Одилбек шикоят мактуби:

“Жума, 26 май куни Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва бошқа Республика раҳбарлари Ишчи гуруҳи сайёр қабули бўлди Иштихонда. Умуман бардак. Тартиб йўқ. Кўзбўямачилик учун. Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилояти аҳолиси учун экан. Ҳеч қаерда бирон сайт ёки каналда эълон қилинмади. Шундай бўлсада, бир-биридан эшитиб одамлар борган.

Соғлиқни сақлаш, Кадастр, Бандлик ва ҳоказо вазирликлар пашша қўриб ўтирибди ҳеч ким йўқ ҳисоби. Лекин Бош прокурор, Олий Суд олдида одам кўп. Эрталаб соат 8 да бориб, навбатга ёзилган танишим 107 ўрин экан, кечгача 8 гача тик оёқда кутиб, Бош прокурорга киролмай, қайтиб келган. 

Ўзини урган, решеткадан ошиб ўтган, бақирган қайси дейди.

Олий суд раиси Б. Исмоилов қабули умуман бардак, иши терговда ва туман судида кўрилаётганлар Раисга кираман деб, қабулда кутиб ўтирибди.

 Охиригача борган апелляция, кассация, Раис ўринбосари рад жавоби борлар киролмай, қайтиб кетди кўпи. 

Ташкил этишда камчилик кўп, халқда айб йўқ. Иши тергов ва туман суди қароридан норозиларни айириб, бир хонага тўплаб, Олий суд раиси ўзи кириб ҳаммаларингни аризангизни олиб қолдик, ўзим назоратга оламан, туман судлар ёки вилоят суди раҳбарларига адолатли кўриб чиқасан деб, топшириқ берса, ёлғондан борган халқни димоғи чоқ ва барака топ деб, ярим одам 500 чоғи дарҳол иши битиб қайтарди. 

Ундан кейин апелляция яъни вилоят суди қароридан норозиларни ҳам бир хонага тўплаб, оғайнилар гап бундай ҳозир мен раис бўлсам ҳам сизни ишингизга тўғридан тўғри аралашишга ҳаққим йўқ, қарор чиқаришда судья мустақилдир дейилган. Агар нотўғри қонунга зид адолатсиз қарор чиқарса норози бўлсангиз шикоят берасиз ва назоратга олиб кўриб чиқамиз, нотўғри бўлса – бекор қиламиз. Ҳозирча кассация шикояти беринг, тайёр бўлса олиб қоламиз. Мана ёнимда Олий суд судьяларини олиб келганман. Синчиклаб ўрганиб, адолатли қарор чиқарасизлар, ўзим назоратга оламан, деб, авом халқни олдида ёлғондан дўқ пўписа қилса яна 200 одам хурсанд ва иссиқда кутиб ўтирмай дуо қилиб қайтган бўларди.

Ундан кейинги навбат иши Олий судда кассация тартибида кўриб чиқилгандан кейин ҳам норози бўлиб борганларни ҳисобласа жаъми тўрт вилоятда 50 тага ҳам бормасди. Қўлида Раис ўринбосари рад жавоби борлар 10 киши ҳам эмас. Шуларни алоҳида навбат билан қабул қилганда ҳам обедгача қабулни тугатса бўларди.

Булар қабулни Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимовдан ўргансин, бир обедгача 900 одамни қабул қилди ўзи, иши ҳал бўлса бўлмаса ҳамма рози хурсанд барака топсин, деб қайтди. 

Қадрли Элтуз, Кеча бир тузлагандингиз, яхши томонини ҳам ёзинг энди бир мақтанг. Холис бўлинг.

Олий суд раиси қабулидаги ҳолатнинг видеосини ташлайман. Ҳайф бу одамга бу курси, дедим. Қабулида тартиб йўқ, ялпайиб ётиб олган креслога, мурожаатчини эшитиш ўрнига, ўзи гапириб чиқариб юбораркан, олдига кирган одамни, ўтиринг деб, курсига таклиф ҳам қилмайди, тумшуғи осмонда. 

Булар Президент кўзи учун ёлғондан сайёр қабул ташкил этганлиги, ўзида умуман ҳоҳиш-истак йўқлиги, халқни бир тийинга олмаслиги яққол ўзини тутиши, гапларидан, билиниб турибди. 

Президент ишонмаса, бирон ходимини Олий суд раиси қабулига махсус воситалар (оддий фуқаро сифатида) билан киритиб кўрсин.

Авом халқ қайдан билсин қонун-қоида, ЖПКни. Улар ўйлайдики, Олий суд раиси катта, уни айтганини ҳаммаси қилади. Шу учун раисга киришим керак, дейди, сўрасангиз, иши ҳали биринчи инстанция судида. Фуқаролик, Маъмурий, Иқтисодий ишларга одам йўқ ҳисоби. 90 фоиз норозилар Жиноят ишлари бўйича судлардан. Агар қўйи судлар адолатли қонуний ишлаганда эди, бунча норози одам бўлмас эди.

Балиқ бошидан, дейди. Бир танишим ўзи бу юридик ўқишни заочний битирган, кетмони учиб Раис бўлиб қолди, дейди. Нега шунақа одамлар муҳим раҳбарлик лавозимига тайинланади, тушунмайман. Ҳайф дейсиз буларга ажратилган хизмат машиналарини кўриб. Менимча, Қабул бўйича Регламент ишлаб чиқиш керак. Бўлмаса бу бардак ва тартибсизлик давом этаверади. 

Регламентда охиригача борганларга Олий суд раиси имзоси билан рад жавоби берилиши белгиланиши керак. Шундагина фуқаролар янги Конституциянинг 55-моддасида кўрсатилган халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Кабинетга кириб бекиниб олмасдан (Самарқанд вилояти ҳокими) Эркин Турдимов усулида кенг паркдаги майдонда қабул ўтказиш керак. Э. Турдимов олдида микрафон туради, лекин ундан фақат тегишли ташкилот раҳбарини чақириш учун фойдаланади, холос. Фуқаронинг муаммосини элга ошкор қилмайди. Ўзи билан алоҳида гаплашади. Олий суд раисининг ўтирган креслода ялпайиб ётганини тасвирга ололмадим, афсус. Мурожаат қилган фуқаронинг кўзига қарамас, кўзи аланг жаланг бўлиб, деразага қараб, фуқарога гапираркан. 

Айтмоқчи, Олий суд раиси қабулига борган 800-900 чоғли одамдан, нари борса, 100 тасини қабул қилди кечгача. Жанжални шу туфайли кутавериб чарчаб кетганлар тоқати тоқ бўлиб қилди. Қабулга кирди деб, кириб кетган 1 одам бир соатдаям чиқмайди. Бақирганлар, 15 минутда битта қабул қилса ҳам навбат силжиган бўларди деб, жанжал қилди. Лекин бир одамни соатлаб қабул қилгани йук, нари борса, 5 минут гаплашаркан, унгача ичкаридаги хоналарда 50 минут оддий судьялар гаплашаркан, доклад қилиб, раисга мурожаатчининг муддаосини тушунтириш учун. У судьянинг ҳам орқасидан юрар экансиз бизни олиб киринг деб. Унгача раис бува ичкарида ёнбошлаб, чойни ичиб, телевизор томаша қилиб ўтираркан халқни қабул қилмасдан. Ҳар ҳолда биз билан шунақа бўлди.

Бош прокурор қабули ҳам ур-йиқит жанжал бўлибди. Мурожаатчининг орқасидан туман прокурорлари, кирманг, илтимос деб, ялиниб юраркан. У ҳам, нари борса, 1000 одамдан 100 тасини қабул қилишга улгурган, кўпчилик киролмай, орқасидан югуриб юрган маҳаллий прокуратура ходимларига топшириб келибди аризасини. Омади чопиб киролганларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган муддаоси ҳал бўлибди, деб эшитдим. 

Олтин балиқ тила тилагингни, деган каби бўлган. Самарқанд вилоят ҳокимлиги видеосидаги Андижонлик аёлнинг гапига эътибор беринг. У бундан олдинги қабулга бориб кирган, адашмасам Бўка туманида бўлган. Кейин бу ерга келиб ҳам киришга муваффақ бўлгани таажубли. 

Қабул Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах Навоий вилояти аҳолиси учун, уларнинг кўпчилиги киролмади. Лекин у киришни уддалаган. Бунинг икки йўли бор. Биринчиси, кимдир таниши бор уни киришга ёрдам берадиган, иккинчи, тахмин пухта пишиқ бўлган бир кун олдин етиб келиб тонг азонда Устозлар хиёбонига бориб, навбатга ёздирган бўлган.”

Сиз Олий Суд қабулига борган Элтуз обуначиси Одилбек шикоят мактубини тингладингиз. Азиз обуначилар ва каналимиз меҳмонлари, билдирилган фикр Элтуз нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин. Юқорида билдирилган фикрлар юзасидан сиз ҳам изоҳ қолдиришингиз мумкин.  Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг. Лайк сиздан  хизмат биздан!

Eltuz

Тағин ўқинг
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг жамиятда қиз-аёллар тамом эркиндек. ...
28 июл 2018
Қадрли вебсаҳифамиз ўқувчилари. «Элтуз» нашри жамоаси таътилга чиқади. Бу вақт ичида ўтган давр мобайнида босилган эътиборга лойиқ айрим мақолалар, ...
5 январ 2023
Қадрли мухлислар. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йилги илк сонини тақдим этади.+++2022 йилда энг кўп тилга олинган ўзбек ватандоши ...
21 март 2019
Ўзбекистон ҳукумати фермерлик ҳаракати сиёсатини қайси йўналишда давом эттиришини билмай, шунча йиллардан буён ҳалак бўлмоқда. Бундан бир неча ой ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...