Асосий мавзулар
11 сентябр 2024

Солиқдан қарздорлар,чала қолган йўлак ва ИИБ ходимлари ахлати – ЭП182

Элтуз порталига хатлар ёғилишда давом этмоқда. Сўнгги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Cамарқанд, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан кетган. Дастлабки мактуб Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан. Маҳалла солиқдан қарздорлар рўйхатини жамоатчиликка очиқ эълон қилаяпти. Бу шахс ҳуқуқларига зид эмасми?

“Самарқанд вилояти Иштихон тумани Ғафур Ғулом МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Маҳалламизнинг Телеграм каналида солиқдан қарзи бор фуқаролар рўйхати эълон қилиняпти. Жамоатчиликка буни ошкор қилиш тўғрими? Бу ҳолатда шахс ҳуқуқлари бузилмаяптими?” дея ёзмоқда солиқдан қарздор Иштихон турғунлари.

Кейинги мурожаат Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан. Йўллар хўжакўрсинга асфальт қилинмоқда.

“Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Кулоб Овул ФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Қайранли кўчаси бошини кўзбўямачилик билан  асфалт қилиб кетишди. Гўёки кўча тўлиқ асфалт қилингандек. Яқинда Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёевага юкланган эди. Ҳурматли Саида Мирзиёевадан кўчаларимиз тўлиқ асфалт қилинишида амалий ёрдам сўраймиз” дея ёзмоқда Хўжайли турғунлари.

Тошкентнинг Қорақамиш маҳалласида эса 2 кундан бери ичимлик суви оқиб увол бўлиб ётибди.

Ариза 2 кун олдин берилган, нима авария бўлса сув увол бўлиб ётавериши керакми?

Мутасаддилар чорасини кўриб муаммони ҳал қилиб тузатиб кетишсин илтимос» дея ёзмоқда Олмазор турғунлари.

Кейинги мурожаат ҳам Олмазор туманидан.

Тошкентнинг Олмазор тумани, Қорақамиш 2/1 даҳаси сув бўйида пиёдалар йўлаги қилинаётган эди.

5 ойдан бери тўхтаб қолган, хавфсизлик чоралари кўрилмаган.  13 метр жой чала қолган. Ким бунга масъул ўзи?

Олмазор тумани Ҳокими қаёққа қараяпти? Қўл остидаги ходимларни назорат қилолмаса кетсин.

Ҳаммаёқ  ўзбошимчалар билан тўлиб кетди. БСК қарамайди. Тозалаб қўймайди. Ҳамма нарсани аҳоли ҳашар йўли билан қилаверса, бошқарув сервисининг нима кераги бор?

Ҳокимиятнинг нима кераги бор?

2022 – йил бетон қилишди. Уям чала қолди. Индамадик, энди буниси ошиб тушди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўз вазифасидан фойдаланиб, Олмазор Қорақамиш 2/1 истиқлол маҳалласига келинг кўзингиз билан кўринг.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Султонов, сиз ҳам келинг кўринг ва масъулларга керакли топшириқларни бериб, назоратга олинг.

Олмазорни назоратга олиш қўлинглардан келса керак.» дея ёзғирмоқда тошкентлик Элтуз обуначиси.

Ва бугунги сўнгги мактуб Наманган вилоятидан. Йўлаклардаги ғиштлар кўчириб олинган, кўча чиқинди ва ахлатга тўлиб кетган.   

«Ассалому алайкум, ҳурматли  Элтуз. Наманган вилояти ИИБ ходимлари истиқомат қиладиган, Нодим Намангоний кўчасидаги бу ҳолатларни нима билан изоҳлаш мумкин?

ЖАНОБ ШУҲРАТ АЛИЕВ  Наманган Ички ишлар ходимларининг аҳволи шу бўлса, қолганлардан нима кутиш мумкин? Ўтириш жойлардаги ғиштларни кўчириб олиб ташланганлиги, чиқиндилар билан тўлиб тошганлигини расмда кўриш мумкин. Ходимларнинг фарзандларига эътиборсизлиги ёки масъулиятсизлиги? Ёки  маданиятсизлиги билан изоҳлаш керакми?

Бу ҳолатларнинг олдини олишнинг иложи борми? Давлат ходимлари бошқаларга ўрнак бўлиши керак эмасми? Ўз маҳаллангизни қачонгача чиқинди билан тўлдирасиз?» дея ёзмоқда Наманганнинг Ички ишлар ходимлари яшайдиган кўчасида яшовчи фуқаро.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мурожаат эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 676 мингдан ошди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
3 октябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари сентябрь ойини йиғи-сиғи билан бошлаб, байрамона кайфиятда тугатди. Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан совет даврига хос ...
22 май 2024
«Ўзсувтаъминот» бошқарув раисининг ўринбосари Садиллаев Шоҳрухали Шарофович Тошкент вилоятидаги қурувчи ташкилотлар билан мажлис ўтказмоқда. Унинг кўп ва хўб қўллаётган ...
14 декабр 2015
Шу кунларда, Озодлик радиоси ва бошқа бир қатор сайтлар тарқатган хабарларга кўра Ўзбекистон бўйлаб МХХ, милиция ва маҳалла фаоллари ...
13 ноябр 2023
Яна ўша эски тирмоғичга қоқилиш. Марказий банк миллий валюта конвертациясини чеклаш бўйича янги таклифлар билан чиқди. Ушбу ташаббуснинг Ўзбекистонга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...