Асосий мавзулар
15 октябр 2024

Арипов нега Тошкентни севмайди?

…Яқинда одамнинг жигар, буйрак илик каби тана аъзоларини сотаман деган студент Тошкентда қамалди. Тошкентни ўпкасидан жудо қилган Бош вазир Абдулла Арипов эса жазолангани йўқ.  

Давлат ва халқ мулки ўлароқ 1937 йилдан бери мавжуд, атиги уч йил илгари икки ярим миллион доллар давлат пули сарфланиб реконстуркция қилинган 12 гектар Дўстлик боғини Сингапурда шессеекунда очилган ва хисобида бор йўғи 700 доллар, штатида икки киши бўлган қурилиш ширкати Би Эмпи Десишн Манажмент қўшма корхонасига  Бош вазирнинг жорий йил март ойидаги қарори билан текин берворилди.

Бу воқеа элтуз жамоаси томонидан суриштирилаётган айни вақтнинг ўзида мавзуга оид яна бир шикоят мактуби келди. Шикоят рус тилида бўлиб, унга кўплаб ҳужжатлар илова қилинган. Шикоятни таржима қилдик: 

«Бош вазир Арипов имзо чеккан қарорга кўра «Дўстлик» истироҳат боғи шубҳали частникларга бериб юборилди! Вазирнинг ўзи болалигида бу паркда ўйнаган бўлса ажаб эмас. Аммо мана халқ дам оладиган боғ кимгадир бериб қўйилди, совға қилинди ва парк частник қўлига ўтди! 

Тик туриб ҳам, ўтириб ҳам бўлади. Ҳамма бизнинг устимиздан кулмоқда. Сиз ҳеч ким эмассиз. Бош вазир хоҳласа паркни совға қилади, хоҳласа бузиб, ўрнида кўп қаватли уйлар қуриб қўяди. 

«Дўстлик» боғи Тошкент марказида жойлашган бўлиб, унинг ҳудуди 12 гектарни ташкил этади. Боғ ичида аттракционлар бўлмаган ва уни 8 та маҳалла ўраб олган. Парк 2021 йилда давлат ҳисобидан реконструкция қилинган. Давлат бу боғни ободонлаштириш учун икки ярим миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Атрофдаги маҳалла аҳли билан келишилган ҳолда парк ҳудуди эко-зона деб эълон қилинган. 

Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари паркка келиб қалбан ва жисмонан дам олишади. Яшил зоналарда кислороддан нафас олишади. Тошкентдаги кенг қурилишлар сабаб шаҳар ҳавоси одамлар саломатлиги учун зарарли бўлиб қолган. Ҳар ҳафта давомида Тошкент дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар ичида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 

Паркда халқаро келишувлар эсдалиги бўлган учта маданий объект мавжуд: Сеул (Жанубий Корея), Сиэтл боғлари (АҚШ) ва Япониянинг «Тинчлик қўнғироғи». 

Шу билан бирга, паркда тарихий миллий объектлар реестрига киритилган иккита ёдгорлик ҳам мавжуд. Қонунга кўра, бу ёдгорликлар давлат томонидан ҳимоя қилиниши керак ва уларнинг 100 метр радиусида ҳеч қандай қурилиш ишлари олиб борилиши мумкин эмас. 

Бош вазирдан боғни текинга олган (балки пора бериб олган) шубҳали частник бу қадимий ёдгорликка яқин бўлган жойда шаҳарнинг энг катта айланма аттракционини қурмоқда. 2021 йилги реконструкциядан кейин, боғ учун бюджетдан маблағ ажратилмаган ва парк ўзини-ўзи қоплаш ҳолатида эди. Аммо Бош вазир Арипов шаҳар марказидаги бу истиқболли ер майдонини шубҳали одамларга, шубҳали тарзда бериб юборди. 

2024 йилнинг 13 мартида Бош вазир Арипов имзоси билан боғ ва унга туташ Братислава кўчасидаги ҳудуд 49 йилга  Би Эмпи Десишн Манажмент масъулияти чекланган жамиятига совға қилинди. Арипов имзолаган ҳужжат ва Кабмин протоколида паркдаги халқаро келишувларнинг ёдгорликлари ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Жорий йилнинг 26 мартида имзоланган Кабмин протоколи нафақат бу учта ёдгорлик, балки атрофдаги маҳалла аҳолининг тоза ҳаводан нафас олиш ҳуқуқини ҳам поймол қилди. Аҳоли дам оладиган жойда бу частниклар аттракционлар қуриб бошладилар. 

Бу боғ Тошкентда 1937 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Чор даврида губернаторнинг отхонаси шу ерда жойлашган. Паркда 150-250 йиллик чинор дарахтлари ўсиб турибди. Бош вазир имзоси билан частникларга берилган бу ҳудудда қурилиш бошлаганлар бу дарахтларни кесишни режаламоқда.

Қурилиш учун Арипов розилик берган. Маҳаллий аҳоли бу ҳолатдан норози. Бош вазир боғни тижоратчиларга бериш учун мавжуд қонунчиликни қўпол равишда бузиб, қарор қабул қилган».

Иқтибос тугади.

Табиат душмани бўлган бу стройшиклар асрий чинорларни кесиб, Тошкентни тоза ҳаводан махрум қилиш учун чоғланмоқда. 

Космосдан олинган суратларда Тошкентнинг 2016 йилдан кейин яшил зоналари кескин камайгани кўринади. Бу парклар ўрнида бетон уйлар хосил бўлган.

Ўзбек мулозимлари давлатнинг пули, олтини ва газини ўмаради. Чидаб турибмиз. Чунки халқ зеҳниятида “ҳамма ўғри, менам бош вазир бўсам ўғирлардим” деган касал томир отган.  

Лекин парклар йўқ қилиниб, бутун Тошкент тош ва бетон жунглисига айланса, ўша мулозимларнинг қариндошлари, бола чақаси ҳам азобланадику. 

Порох бўчкаси устида ўтириб, гугурт чақиш бу ислохот эмас харакири. 

Рахмим келди Ариповга. Эҳ, нимасини айтай. Ариповнинг бешта қизидан биттаси туғганида Тошкентда малакали врач топилмади. Бюджетниинг пулига Мюнхендан бир самолетда гинеколог, қиммат дўхтр келди бош вазирнинг қизига доялик қилишга. 

Майли Бош вазир қизининг эсон омон кўзи ëриганига хурсандмиз. Лекин чет элга кетиб даволана олмайдиганлар нима қилсин. Курортга бориб, тоза ҳаводан нафас ололмайдиган мардум қанча. 

Саккиз йил Бош вазир бўлиб, ҳеч бўлмаганда  ўзининг қизини туғишини таъминлайдиган битта роддом қура олмаган мулозим уялмайдими?  

Майли, биламан бу мулозим халққа кўндаланг қўйган.  Майли, Каримов даврида ҳам хозир ҳам тинимсиз ўмарди.  Лекин, барибир сағал бўлсаям уялмайдими? 

Манови рақамлардан кейин бутун ҳукумат бирваракайига истеъфо бериб, тиз чўкиб, тошкентликлар олдида тавба тазарру қилиши керак.  

Тошкентда ПиЭм Иккию ўнда беш майда заррали чанглар таъсири оқибатида йилига 3042 киши бевақт ўлди.  Жаҳон банки ҳисоботида қайд этилишича, аҳоли саломатлигига етказилаётган зарар 488 миллион 400 минг долларга баҳоланган. Пойтахт аҳолисининг 83 фоизи ҳавоси юқори даражада ифлосланган ҳудудларда истиқомат қилади.

Ақли ноқис одам ҳаëтда яшаб юраверади. Ўпкаси ноқис одам, захарланган ҳаводан нафас олса ўлади. 

Шаҳарга ҳаво берадиган кислород манбаи бўлган Тошкент паркларини қурувчиларга падарка қиладиган раҳбар сизга керакми? Ҳеч йўқса шу саволга жавоб беринг.

Элтуз Тошкентни ва Ўзбекистонни кемириб йўқ қилаётган давлат амалдорлари билан боғлиқ воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизни кузатиб боринг. Обуна бўлинг, изоҳлар ва лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
26 март 2020
«Вақт машинаси» рукни остидаги бугунги ҳикоямиз Россия истибдоди остидаги Туркистонда ижтимоий танглик ҳукмрон бўлган давр – ўтган аср бошларида ...
14 декабр 2020
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова коррупция билан боғлиқ бир қатор жиноятлари учун судланганидан сўнг ҳозир ...
9 август 2016
Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ...
21 май 2019
Андрей Сахаров 1921 йилнинг 21 майида Москвада туғилди. Водород бомбасини ихтиро қилган, интернет келажаги ҳақидаги гипотезани илгари сурган Сахаров ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...