сешанба,
24 декабр 2024
19 ноябр 2015
Каримов ўлди деган миш-миш тасдиғини топмади
Ижтимоий тармоқлар 17 ноябрга ўтар кечаси Каримов «юрак ўйноғидан ўлди» деб ҳабар тарқатгани ортидан Ўзбекистон президенти Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз билан учрашиб матбуотга кўриниш берди.
1989 йили Кремл тарафидан тайинланган ва мавжуд қонунларга зид тарзда мамлакатни чорак асрдан буён бошқариб келаётган Каримовнинг «комага тушиб ўсал бўлиб ëтгани» ҳақидаги иддаолар жорий йил бошида тарқалган эди.
Соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан Олий Мажлис Сенатида Ислом Каримов 45 дақиқа маъруза қилиб¸ керак бўлса яна 25 йил ишлашни “ўз бурчи” деб билишини айтган эди.
Рассом Туз
Eltuz.com