Cатира
24 феврал 2016

Ўзбек ҳукумати қарорлари амалда

Клептократия ҳукмрон Ўзбекистонда бугунги кунда қоғозбозлик амалдорларининг оддий иш йўсинига айланган. Оддий одамлар у ёқда турсин, Eltuz.com яқинда эълон қилган материалдаги каби, узоқ йиллар мудофаа кучларида ишлаган собиқ подполковникнинг хожатхона қуришга руҳсат олиши узоқ йилларга чўзилиши мумкин.

Бунинг учун унга лойиҳалаштириш институти, ҳокимлик, прокуратура, вазирлар маҳкамаси, президент девони мухрлари урилган қарорлар лозим. Баъзан эса бу ҳужжатларни йиғишга одамларнинг умри ҳам етмайди. Чунки, ҳар йили эски қарорларни ўзгартириш ҳақида қарорлар чиқади.

Масалан, яқинда Ўзбекистон президенти қарорига биноан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркиби ўзгартирилди. Энди бу вазирлик Меҳнат вазирлиги деб аталади. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ вазифалар Соғликни сақлаш вазирлиги ихтиёрига ўтказилган. Муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш, ижтимоий нафақалар тўланишини бундан кейин Молия вазирлиги шуғулланади.

Бу дегани, вазирликка йиллар давомида арз қилиб келган муҳтож оилаларнинг 22 февралдан бошлаб тағин боши берк кўчага киритилганини англатади.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 июл 2017
Ижтимоий тармоқда Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар” телеканалини танқид қилиб “Ёшларнинг ҳиди ҳам йўқ у ерда!” деган гапларидан кейинги ёшларнинг чиқишлари ...
10 август 2018
“Учинчи зарбада оғриқдан, бошқа оғриқларга қараганда “фарқли” оғриқдан “воҳ!” дея ўрнимдан сакраб турганимни ўзим ҳам сезмай қоламан. Бу сафарги ...
26 декабр 2016
Ер Ойдан, Қуёшдан ажралиб қолса, у йўқ бўлиб кетади. Буни билиш учун астроном бўлиш шарт эмас. Лекин Ўзбекистон мисолида ...
25 январ 2018
17 январь куни “Халқаро амнистия” ташкилоти мустақил журналист Бобомурод Абдуллани озод этиш акциясини эълон қилди. Акцияда иштирок этиш учун ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...