Эски ўзбек паспортингиз билан фақат учар гиламда учинг!
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат берилади. Бу ҳақда ҳақда 12 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, Россия Федерацияси чегара хизмати эски намунадаги паспорти бўлган Ўзбекистон фуқароларига аэропортлар, денгиз портлари, шунингдек, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали чегарадан ўтишга ижозат бермайди.
Агарда Ўзбекистон фуқароси эски намунадаги паспорт билан Россия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлса, у рейсдан чиқариб юборилади ва моддий жаримага тортилади.
Миллий авиакомпания йўловчиларни Россия Федерацияси ҳудудида авиачипталар харид қилишда фақат биометрик паспорт мавжуд бўлгандагина амалга ошириш бўйича огоҳлантирди.
Эски намунадаги паспортга эга фуқаролар эса Ўзбекистонга қайтиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан махсус қайтиш сертификатини олишлари лозим.
Рассом Туз
Eltuz.com