Энди бутун дунёда «Камолот» уйлари қурилади-ёв!
«Народное слово» газетасининг «Жаҳон» ахборот агентлигига асосланиб ёзишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистонда ёшлар камолотига қаратилаётган эътибор тўғрисидаги ахборот тарқатилган.
Ахборотда «Ўзбекистонда узлуксиз таълим ва баркамол авлодни тарбиялашга оид бутун жаҳонда юксак эътироф этилган миллий модел яратилгани» таъкидланади. Шунингдек, ўтган йили мамлакатда қарийб бир миллион иш ўрни яратилгани, ёш мутахассисларнинг 90 фоизи иш билан таъминлангани ҳам эътироф этилади.
Мақолада БМТда тарқатилган ахборотда Ўзбекистонда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётгани билдирилиб, бунинг исботи сифатида сўнгги икки йилда 57 та кўпқаватли «Камолот» уйлари ёшларга тақдим этилгани ҳам айтилади.
Мақолани ўқиб, БМТдагилар Ўзбекистондаги жуда кўп «о-о-о»ларни билиб олганини пайқайсиз. Дунё мамлакатлари расмийлари агар ўз давлатлари равнақини ўйласа, Ўзбекистоннинг «ютуқлари»га ҳавас қилиб, тез орада ўз юртларида «Камолот» уйлари қуришга киришади-ёв, деган истиҳолага борасиз.
Рассом Элсевар
Eltuz.com