ИШИД расмий Тошкентнинг мухолифими?
Ўзбекистондаги айни тенденцияни бугун Eltuz.com нашри рассом Туз қаламига мансуб навбатдаги кариакатура орқали акс эттиради.
Газетада исми ошкор этилмаган йигит 1991 йили Тошкентда ишчи оиласида туғилган. Пойтахтдаги корхоналардан бирида оддий ишчи бўлиб ишлаган.
Тошкентда чиқадиган «Постда» нашрига кўра, у 2013 йилда пул ишлаб келиш мақсадида Туркияга борган ва ўша ерда ИШИД тузоғига тушган.
Жанглардан бирида яраланиб, шифохонага тушган йигит Суриядан Туркияга қочиб ўтишга муваффақ бўлади. Ўзбекистонга қайтганда эса қўлга олинган. Қайд этилишича, ИШИД сафида жанг қилган йигит айбига бутунлай иқрор бўлиб, тергов билан ҳамкорлик қилган.
Газетанинг огоҳлантиришига кўра, террорчилар ўз ғояларини тарғиб қилишда ижтимоий тармоқлардан, шу жумладан, ўзбек тилидаги ташвиқотлардан кенг фойдаланмоқда.
Ўтан йили Шайхонтоҳур туманидаги “Ганга” савдо мажмуаси ёнидан ўтадиган Себзор кўчасида ИШИД байроғи осиб кетилгани билан боғлиқ миш-мишлар тарқаган эди.
Аввалроқ Юнусобод туманидаги кўприкка исломий деб тушунилаётган қора байроқ осиб кетилган эди.
Рассом Туз
Eltuz.com