Cатира
21 май 2016

Ўзбекистонда нима учун она тилига эътибор йўқ?

Ўзбек расмийлари миллий тил ривожи ва рағбатини ҳукумат фармонлари, қарорлари билан очилган университет ва унинг таркибида очилган ўзбек тили факультетлар билан изоҳлашади.

Бироқ реал ҳаётда, одамлар зеҳниятида тилни ўзлаштиришда сустлик мавжуд, одамларда ўзбек тилида ўқиш, ёзиш, гапириш эҳтиёжи рағбатлантирилаётгани сезилмайди.

Ёки айни ҳукумат қарорлари, расмийларнинг ҳаракатлари она тили ва давлат тили ҳисобланган ўзбек тили инқирозига хизмат қилаётгандай туюлади.

Ўзбек имлоси билан келиб чиққан муаммолар

1993 йили ўзбек тили лотин имлосига ўтди. Ҳукуматнинг бу қарори, шу давргача мавжуд кутубхоналардаги миллий адабиётни, яъни минглаб китобларни лотин имлосида қайта нашр этишни тақозо қилган эди.

Бироқ бундай бўлмади. Бу қарор том маънода ўша йили мактабга борган, бугун эса вояга етиб жамиятнинг турли жабҳаларда ишлаётган ёшларни мумтоз адабиётни ўз тилида ўқишдан маҳрум қилди.

Узоқ ва яқин ўзбек миллати тарихида имло алмашуви илк ҳодиса эмас. Қадимий руний имлодан араб тилига ўтган туркий имло 1926 йили Бокуда ўтган туркшунослар қурултойида лотин алифбосига ўтди.

Лекин туркий умумий имло ғояси СССРда узоққа бормади. 1940 йилнинг 8 майида Олий Кенгашнинг III сессияси қарори билан ўзбек тилини рус графикасидаги имлога ўтиш ҳақида қонун қабул қилинди.

«Эски тос, эски ҳаммом»

1991 йилнинг ноябрига келиб, СССР қулаганидан кейин, тағин шўролар таркибида бўлган туркий халқлар лотин имлосига ўтиш ғояси билан чиқа бошлашди.

1993 йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбек тилини лотин имлосига асосланган алифбога ўтказиш ҳақида» қарор қабул қилди.

Бироқ умум ўзбек зеҳниятида бу ўзгаришлар салбий қарши олинди.

Амалда эски мафкура билан қолган ўзбек расмийлари иш юритишни рус тили устиворлигида олиб боришдан ва ўзбек китобларини қайта чоп этмасликдан манфаатдордек кўринишмоқда.

Шунингдек, Интернетда ҳам сифатли ўзбек ресурслари, медиа контентлари яратилаётгани кўзга ташланмаяпти. Бунинг оқибати бўлароқ, айниқса ўзбекистонлик болалар ва ўсмирларнинг тили на адабий тил, на сўзлашув тили нормаларидан мутлақо йироқ тарзда ривожланмоқда.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 октябр 2019
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода пахта даласида бир йигитнинг бир аёл билан оғзаки жанжали акс этади. Жанжал давомида йигит аёлга ...
25 май 2022
«Элтуз» нашрида чоп этилган “Наманган солиқ тизимидаги наханглар” мақолалари ортидан, ниҳоят Наманган вилоят солиқ идорасидаги «вазият ижобий томонга ўзгарган». ...
18 декабр 2020
Бундан роппа-роса 100 йил олдин большевиклар қўмондони Михаил Фрунзе аввал Бухорони, кейин унинг шотирлари Хивани тўплардан ўққа тутиб, икки ...
1 май 2018
Америка, Европа, умуман, тараққий этган мамлакатларда “халқ артисти” ёки “..хизмат кўрсатган” деган унвоннинг ўзи йўқ. Америка президенти Дональд Трамп ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...