«Мени ёнингизга ишга олинг!»
Шундай иштиёқни билдирганлар орасида 68 яшар фарғоналик фермер, 63 яшар хоразмлик пенсионер, андижонлик новвой бор.
Жумладан, фарғоналик кекса фермер Очил Бегматов Озодлик радиосига берган интервьюсида уч ой маош маош олмасдан ишлашга розилигини айтади.
“Майли, Мирзиёев менга маош бермасин. Мен вилоятдаги амалдорларнинг қилаётган ғайриқонуний ишларини барини очиб ташлайман”, дейди қария.
Хоразмлик 63 ёшли нафақахўр Қадамбой Матмуродов ҳам Шавкат Мирзиёевдан ёнига ишга олишни сўраб, виртуал қабулхонага мурожаат қилганларнинг бири.
“Амалдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг 100 тасини ишини бажараман”, дейди Матмуродов ўз мурожаатида.
Андижонлик новвой Ўткирбек Ҳошимов ҳам Мирзиёев ёнига ишга кириш истагини билдирган.
“Мен уни ёнида юришни хоҳлайман. Керак бўлса, вилоятларга тинтув қилишлар учун мени жўнатсин, ўзим титкилаб бераман”, дейди у оддийгина қилиб.
Рассом Элсевар
Eltuz.com