Cатира
15 декабр 2016

Бош коррупционер ҳукумат тепасига келди

Ғарб давлатлари бошлаган 850 миллион доллар коррупция ишининг асосий фигурантларидан бири саналган Абдулла Орипов 14 декабр куни Бош вазир лавозимига тасдиқланди.

Абдулла Ниғматович Орипов номзодини шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи тавсия этди.

Бу юзадан ўзининг фейсбук саҳифасида изоҳ қолдирган сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов вазиятни «дўкон мудири келиб омбор эшигини (ўзи фойда кўрмасада) ўғриларга очиб бериши» билан қиёслади:

«Натижада уни жазолашмайди, балки ўша дўконга бошлиқ қилиб тайинлашади», дея ёзади у.

«- янги президентни энди ислоҳотчи дея ҳисоблаш мумкинми?
– Агар у мақсади коррупцияга қарши кураш эканини айтса, энди унга ишониш мумкинми?
– «Корупцияга қарши» қабул қилинган қонун, каримов даврида биз кўп кўрган оддий қоғоз, хўжакўрсинга қилинган навбатдаги чора бўлиб қолмадими?

Сўнгги савол: президент қайси жойи билан ўйлаяпти?» деган саволларни кўндаланг қўяди сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов, янги ҳукумат рахбарининг тайинлашини ҳақида.

Халқаро тергов маълумотларига кўра, Жаҳоннинг етакчи уч мобил ширкати Гулнора Каримовага пора берган, сўнг шу пулга очилган ширкат акцияларини ўзлари ҳарид қилишган…

Ғарб давлатлари бошлаган тергов Гулнора Каримов доҳил 850 миллион долларни музлатди. Бироқ, Ўзбекистонда айни иш бўйича бирор мулозим жазолангани йўқ.

Музлатилган пуллар юзасидан Халқаро жамғарма ташкил қилиш таклифи билан чиққан ўзбек фаоллари, пулларни халққа қайтарилиши учун ҳукумат инсон ҳуқуқларини кафолатлаши, қатағонларни бекор қилиши ва жамғармани назорат қилмаслиги шартлигини билдирмоқда.

Шароит етилгунга қадар пуллар ғарб мамлакатлари етакчилигидаги жамғарма бошқаруви назоратида музлатилган тарзда қолиши лозим.

Петицияга бу ерда имзо чекиш мумкин.

Рассом Азизбек
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 феврал 2020
Мана, яна ҳафта айланиб, сиз билан юзма-юз кўришиб турганимдан мамнунман. Жадвалга риоя қилиш ва интизом яхши нарса.  Бир катта ...
15 март 2023
Бугун таниқли ўзбекистонлик журналист Ҳурмат Бобожоннинг туғилган куни. Ҳурматнинг мақолалари бир қатор ҳорижий тилларда ҳам янграётгани билан ҳам қадри ...
30 август 2016
Президент Ислом Каримовнинг на ўлик, на тирик эканлиги давлат сири даражасида маҳфий, янги юртбошининг ким бўлиши ҳамон номаълумлича қоларкан, ...
16 март 2020
Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги жиноят доираларида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳиддиновнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...