Cатира
9 феврал 2017

Пора бериш роддомдан бошланади

«Энг катта порахўрлик туғуруқхоналарда. Порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди», деди Шавкат Мирзиёев 7 феврал куни ўтказган мажлисида.

Тиббиёт муассасаларидаги муаммоларга бағишланган бу йиғилишда президент соғлиқни сақлаш вазирини ҳам, унинг ўринбосарларини ҳам роса «пўстагини қоққан».

Президентнинг рахбарларни сўкиши халққа ёқади, бироқ коррупция, сўз эркинлиги йўқ мамлакатларда кўпроқ ривож топиши маълум.

Бироқ, ҳукуматнинг журналистларга эркинлик бергани ҳеч бир шаклда кузатилмаяпти.

«Коррупцияни енгишни истайсизми? Буни учта дўстингизни қамашдан бошланг»- деган эди Сингапур «иқтисодий мўъжизаси» муаллифи Ли Куан Ю.

Балки, шу маънода Шавкат Мирзиёев ўзининг энг яқин аъёнларига зеҳн солиши лозимдир?

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 феврал 2017
7 феврал куни ўтган селектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев, туғуруқхоналарда порахўрлик очиқдан-очиқ тус олгани ҳақида гапирди. «Туғилганга пул бериш ...
17 декабр 2019
10 декабрь куни тошкентлик 35 ёшли Амир Шарифуллин икки номаълум шахс томонидан машинада ўғирлаб кетилган ва қандайдир қўриқланадиган жойга ...
13 июл 2020
Ўтмиш тозалаб қўйилган. Ëлғон эса ҳақиқат дея бизга тақдим қилинмоқда. Бу гапни ëзувчи Жорж Оруэлл бундан 70 йил олдин ...
22 май 2020
Рамазоннинг бешинчи жумасида сиз билан гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман. Бормисиз, оғам, иним, синглим, опам, онам. Сиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...