Cатира
10 март 2017

Пистачи холага ҳам терминал керакми?

Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, 1 мартдан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида касса аппаратларининг бўлиши мажбурийдир.

Кун.уз сайтининг Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси вакилидан иқтибос келтириб билдиришича, дастлабки тўрт кун ичидаги текширувлар натижасида чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш шохобчаларида 1700 га яқин терминал етишмаслиги аниқланган.

Тадбиркорларнинг касса терминали ўрнатиш билан боғлиқ ташвишлари биргина пойтахтда эмас, балки бутун республика бўйлаб ортган.

Хусусан, шу кунларда Андижонда солиқчилар Эски шаҳар бозорини босгани, майда тужжорларнинг моллари тортиб олиб қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Айрим тадбиркорлар, касса аппаратларининг етишмаслигида банкни айблашади.

«Маликада бугун қанча дўкон очилмади. Текширув юрибди терминал бўйича, кимда аппарат бўлмаса ишлаши мумкин эмасмиш. Аппаратни ўзи ясаб олмайдику. Банк бермаса нима қилсин. Калтак тадбиркорнинг бошида синади, айбдор банк бўлсаям», дея ёзди Элтузга тошкентлик тадбиркорлардан бири.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 май 2018
Президент Мирзиёевнинг умр йўлдоши Зироатхон Ҳошимованинг Вашингтондаги Оқ уйда тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бирида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ...
27 октябр 2016
26 октябр куни 78 ёшида вафот этган таниқли кинорежисер Мелис Абзаловнинг жанозаси Стокҳолмнинг Кунгсэнген бўлгасида жойлашган мусулмон қабристонида ўқилди. ...
22 сентябр 2017
Изоҳ сиздан… Рассом Туз Eltuz.com
11 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари дан ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...