сешанба,
5 ноябр 2024
10 май 2017
Мирзиëев мамлакатни бир кунда СССРга қайтарди
Тошкент. 2017 йилнинг 9 майи. Кўча тўла қизил байроқлар. Одамлар ўроқ ва болғали совет байроқларини кўтариб олган.
Бир ўрис кампир Сталин суратини кўтариб олган. Дўппи кийган ширакайф ўзбек чол Сталин суратини тавоф қилиб ëтибди.
Бир вақт пат-пат қилиб кажавали совет мотоциклида ароқ ичиб олган хожи она Юлдуз Усмонова қизил байроқ кўтариб “Катюша” қўшиғини айтиб ўтиб кетди.
Воқеаларни ўз кабинети деразасидан кузатиб турган президент Мирзиëев ойнага қараб бир вақтлар ўзининг коммунист бўлганини қувонч билан эслаб аслига қайтганидан мамнун бўлди.
Бу ҳолатни Рассом Туз атавизм дея ҳажв қилди.
Рассом Туз
Eltuz.com