жума,
20 декабр 2024
11 май 2017
«Ўғлингизга совчи бўлиб келдик, айланай!»
Давр тақозоси билан Ўзбекистонда совчилик анъаналари ўзгармоқда. Аста секин ўғиллардан ҳам кўра, қизларга тузукроқ жойлардан эр қидириш, совчи жўнатиш урф бўлмоқда.
Шундай ҳолат ҳақида илк бор Элтуз нашрида босилган мақола тезгина трендга чиқди.
Мақолада Криштиану Роналдога ўхшаб кетадиган одобли, ичмайдиган андижонлик йигитнинг онаси қизи бор оилалардан бир неча бор совчилар келгани ҳақида билдирганди.
«Қиз излаб ковушим йиртилмайдиган бўлди», деган эди ўшанда, ўғлининг ноз қилаётганидан мамнун она.
Лапашанг куëвлардан қочиш, ёки қизларини топармон-тутармон йигитларга узатиш истагидаги совчиларни рассом Элсевар ўз ҳажвий расмида акс эттиради.
Рассом Элсевар
Eltuz.com