Cатира
23 май 2017

Ўзбек ва тожик рахбарининг Риëддаги учрашуви кўзларни қамаштирди

Ўзбекистон ва Тожикистон орасида мина майдонлари зарарсизлантирилмаган, визали бориш келиш бекор қилинмаган бўлса ҳам, икки давлат рахбарларининг Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саммитдаги самимий муносабати шоëн диққатга сазовор бўлди.

«Дўстлик, бағрикенглик, олийжаноблик, меҳр оқибат, самимийликка нима етсин! Ахир биз мусурмон халқмиз! Дўстликлари абадий бўлсин илоҳим, кўз тегмасин!!!!» дея ёзди Фейсбук юзери Бахор Мавлонавна.

Nodir Utkir бўлса, Каримов даврида қўшнилар билан муносабатнинг ёмонлашганидан ёзғирди:

«Каримов кушни давлатлар билан муносабатни яхшилашни истамади. Унинг замонида факат каримовнинг фикри тугри эди. Шунча муаммо борлигини мана Мирзиеев тан олди ва муаммоларни худо хохласа ечимини топади».

Тожик ва ўзбек президентларининг бири-бирини бағрига босаётганини кўриб Анжела Зияева ҳам ўз ҳиссиётларини яшира олмади. Унинг бутун умиди Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визанинг бекор қилинишидан:

«Виза бекор килинса. Оножонимни холларидан хавар олиб навараларини курадилар опа-сингилларнинг болаллари хам бир-бирини танийди дуне тургунча яшанг. Хурматли Призидентимиз» (орфографика сақланди. Таҳр.)

Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиëевни, ҳудди Брежнев ГДР раҳбари Хонекерни қучоқлагандек, бағрига босгани рассом Тузнинг ҳам назарига тушди.

«Ўтган йили ўлган Ўзбекистон президентининг Тожикистон президентига муносабати қанчалик совуқ бўлса, янги ўзбек раҳбари Шавкат Мирзиëевнинг Эмомали Раҳмонга муносабати шунчалик оташин!» демоқда рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2018
Шу кунларда кўплаб нашрлар Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукуматини моддий қўллаб-қувватлаш ниятида экани ҳақида ёзишди.   Жамиятдан ҳамон ёпиқ сақланаётган Ислом ...
31 август 2018
Тошкентнинг Шайонтовур туман Маъмурий суди, 30 август куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, 67 яшар, Аъзам Турғуновни «ҳокимиятга бўйсунмаганлик»да айблаб бир ...
22 сентябр 2017
Изоҳ сиздан… Рассом Туз Eltuz.com
14 феврал 2020
Азиз ва қадрли кўрарман, яна сиз билан юзма-юз бўлдик. Томошабин деган сўзни қозоқлар кўрарман, дер экан. Ўзбеклар ҳам айтади-ку, ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...