Ўзбекистонда «Мажбурий меҳнатни тақиқлаш»
Карикатурачи рассомлар дам олишда давом этаркан, Элтуз боти эътиборингизга Ўзбекистонда бугун долзарб энг эски карикатурани тақдим этади.
2015 йилнинг 4 августида эълон қилинган бу карикатурада Ўзбекистонда мониторинг ўтказишга келган халқаро кузатувчилар ва журналистларнинг алданиши акс этган.
Ўзбекистон ҳукумати Халқаро Меҳнат Ташкилотига Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг тақиқланганлиги ҳақида маълумотни ўз ичига олган 40.000 нусха варақалар, шиорлар тайёрлаш ва тарқатиш ваъдасини берган.
Астойдил қидириш натижасида Элтуз журналистлари битта шундай рисолани топишга муваффақ бўлди. Ҳақиқатан ҳам у ерда мажбурий меҳнат бизда тақиқлангани ҳақида ёзилган.
Ўзбек амалдорларининг иккиюзламачилиги мутлақо одатий ҳол. Ўзбекистонда одамлар, ҳуқуқ ва қонунлар кимлар учун ёзилган бўлмасин ҳаргиз унинг учун эмаслигини англаган тарзда дунёга келишади ва яшашади. Ҳаммаси жуда оддий. Фақат ўз вақтида керакли томонга қайрила билиш керак.
Рассом Туз
eltuz.com