«Тили бошига етган» тадбиркор оқланди
5 декабрь куни 51 ёшли тадбиркор Олим Сулаймонов оқлов ҳукми билан озод қилинди.
Президентга видеошикояти ортидан 9 ой қамоқда бўлган тадбиркор 7 декабрь куни ижтимоий тармоқда президент шаънини улуғловчи мурожаат ёзди.
«Хурматли президентимиз Шавкат Миромоновичдан миннатдорман, умрлари узоқ бўлсин, дунё тургунча турсинлар, энг олижаноб, энг довюрак, ўз фикрига эга юртбошимиздан фахрланаман, юртим учун, Узбекистоним учун ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович учун ўз кучим, ақл-идрокимни аймайман, керак бўлса ўз жонимни ҳам беришга тайёрман», деди у янги мурожаатида.
Бир гуруҳ амалдорларнинг порахўрлиги ҳақидаги видеошикоятини ижтимоий тармоққа қўйган тадбиркор 15 февраль куни қамоққа олинганди.
Олмалиқ қамоқхонасида жазони ўтаган тадбиркор “фирибгарлик”, “туҳмат” ва “сохта кўрсатма бериш”да айбланиб, 3 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилинганди.
Рассом Элсевар
Eltuz.com