Cатира
8 феврал 2019

Ғор одамининг телевизорга қарши уруши

Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди.

Унинг илк реакцияси қандай бўлади? Албатта, дастаси ëғоч тош қуроли билан бу нотаниш «ёв»га қарши курашга киради.

Балки ғор одами телевизорга қарши курашмас? Ким билади дейсиз?

Лекин бу воқеа ибтидоий замонларда эмас, шу бугунги кунларда ўзбеклар орасида учрамоқда.

Фильмлар, ТВ сериаллар дубляжи билан шуғулланувчи артистлар ишини ҳаром дея мақола чоп этган толибон руҳидаги ўзбек сайти Диний қўмита танқидига учради.

Диний сайтда эълон қилинган мақолага кўра, артистлар сериалларни овозлантириш билан “боласига ҳаром луқма едирган” бўлишади.

Мақола муаллифи дубляж артистларини “миллатнинг энг ашаддий хоинлари, бузғунчи, иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар”, дея қоралаб, ҳаммани уларга қарши курашишга чорлайди.

“Акс ҳолда охири ёмон бўлади”, дея таҳдид солади мақола муаллифи.

Мақола ортидан ижтимоий тармоқда изоҳлар пайдо бўлди.

«Аёлларингизни тим қора қопга солиб, чандиб, нафас олиши учун тешик қолдириб, ертўлага олиб тушиб, ўра қазиб, ўша ерга тиқиб, икки қават эшик билан тамбалаб, ўзингиз эшик тагида ухланг, шунда сиз тарғиб қилаётган жамиятни қурамиз», деб ёзди, жумладан, фейсбук юзери Хуршид Йўлдошев.

Бироқ кўп ўтмай, ТВ артистларини сазойи қилишни кўзлаган мақола сайтдан ғойиб бўлди.

Ўзбекистонда телевизорга қарши исённинг бугунги нишона шакли қўшни Афғонистонда «анча камол топгани»ни кузатиш мумкин.

Тошкентдаги ўзбек сайти сериалга овоз берганларни халқ душмани деб сазойи қилаётган пайтда Мозори Шарифдаги ўзбек телевизорнинг ўзини дўппосламоқда.

Рассом Кирпи телевизорни дўппослаётган мутаассиб диндорнинг айни кулгили ҳолатини акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 сентябр 2018
«2006 йилга қадар «Косон» зонасининг ташқи штаби томи устидаги солдат ва снай­перлар ярим йил тўхтовсиз “террорчилар”ни кутиб яшашди. Улар ...
3 феврал 2023
Мана хафта чархпалаги айланиб яна сиз қора кўзлар билан биргаман. Тоғ тоғ билан учрашмайдиМС: Одом одом билан учрашади. Лекин ...
10 июн 2024
Украинадаги урушда асир олинган қирғизистонлик ўзбек Алишер Турсуновнинг яқинлари уни ватанига қайтаришда Қирғизистон ҳукуматидан ёрдам сўрамоқда. Россияда бедарак йўқолган ...
21 феврал 2022
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Жумасафар Дадабоевни бошқа давлатларда ишлаш учун жосусликка ёллашга уринган Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган фаол ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...