Cатира
8 феврал 2019

Ғор одамининг телевизорга қарши уруши

Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди.

Унинг илк реакцияси қандай бўлади? Албатта, дастаси ëғоч тош қуроли билан бу нотаниш “ёв”га қарши курашга киради.

Балки ғор одами телевизорга қарши курашмас? Ким билади дейсиз?

Лекин бу воқеа ибтидоий замонларда эмас, шу бугунги кунларда ўзбеклар орасида учрамоқда.

Фильмлар, ТВ сериаллар дубляжи билан шуғулланувчи артистлар ишини ҳаром дея мақола чоп этган толибон руҳидаги ўзбек сайти Диний қўмита танқидига учради.

Диний сайтда эълон қилинган мақолага кўра, артистлар сериалларни овозлантириш билан “боласига ҳаром луқма едирган” бўлишади.

Мақола муаллифи дубляж артистларини “миллатнинг энг ашаддий хоинлари, бузғунчи, иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар”, дея қоралаб, ҳаммани уларга қарши курашишга чорлайди.

“Акс ҳолда охири ёмон бўлади”, дея таҳдид солади мақола муаллифи.

Мақола ортидан ижтимоий тармоқда изоҳлар пайдо бўлди.

“Аёлларингизни тим қора қопга солиб, чандиб, нафас олиши учун тешик қолдириб, ертўлага олиб тушиб, ўра қазиб, ўша ерга тиқиб, икки қават эшик билан тамбалаб, ўзингиз эшик тагида ухланг, шунда сиз тарғиб қилаётган жамиятни қурамиз”, деб ёзди, жумладан, фейсбук юзери Хуршид Йўлдошев.

Бироқ кўп ўтмай, ТВ артистларини сазойи қилишни кўзлаган мақола сайтдан ғойиб бўлди.

Ўзбекистонда телевизорга қарши исённинг бугунги нишона шакли қўшни Афғонистонда “анча камол топгани”ни кузатиш мумкин.

Тошкентдаги ўзбек сайти сериалга овоз берганларни халқ душмани деб сазойи қилаётган пайтда Мозори Шарифдаги ўзбек телевизорнинг ўзини дўппосламоқда.

Рассом Кирпи телевизорни дўппослаётган мутаассиб диндорнинг айни кулгили ҳолатини акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 декабр 2018
Украина ҳукумати 2014 йили муомалага киритган тангада Қрим яриморолининг шарқий қисмида XIII асрда Ўзбекхон томонидан қурилган масжид ва мадраса ...
1 октябр 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
19 июн 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
22 феврал 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда бўлган журналист, 64 ёшли Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни ўзининг фейсбук саҳифасида шундай ёзув ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...