Cатира
16 май 2018

Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган илк журналист бўлдими?

«Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди», деб ëзмоқда Ўзбекистон расмий матбуоти.

“Америка овози” журналисти Навбаҳор Имомова Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилганлигини табриклаган ҳолда «Элтуз» нашри 1992 йилдан 2005 йилгача «Америка Овози» ва «Озодлик» радиосининг йигирмадан ортиқ журналисти мамлакатда акредитациядан ўтиб ишлаганини таъкидлайди.

АҚШ Конгресси молиялайдиган «Озодлик» мухбири, ҳозирда марҳум Тоҳир Умаров 1991 йили Ислом Каримовнинг президент мақомидаги илк чет эл сафари бўлган Туркияга ташрифини жойидан туриб ëритганида Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган эди.

«Ўзбекистон ТИВдан АҚШга қарашли матбуотнинг энг узоқ аккредитация олиб ишлаган журналисти мен эдим. Мендан бошқа «Озодлик» журналисти бир йилдан ортиқ аккредитация олмаган. Мен салкам беш йил аккредитация билан ишлаганман. Аккредитация билан ишлаган йилларим нафақага чиқишимда ҳужжат бўлди», деди «Озодлик» радиоси собиқ журналистларидан бири Раҳматжон Қўлдошев.

Фурқат Яквалхўжаев¸ Азизулло Орол, Гулчеҳра Нуриллаева сингари қатор журналистлар ҳам ўз даврида АҚШ ОАВ вакили сифатида аккредитация олиб ишлашган эди. Бундан ташқари, матбуотга кўмаклашувчи «Интерньюс» тармоғи журналистларидан бўлган Крис Геринг аккредитациядан ўтган илк журналистлардан эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июн 2019
Баъзан хорижда, Ғарб давлатларида яшаётган ватандошларимизга ҳайрон қоламан. Америка, Канада ва Европада ким билан гаплашманг, кўпчилик шу давлатларнинг либерал, ...
7 декабр 2016
Жаҳон ҳамжамияти, ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари ва ЕҲҲТ кузатувчилари сайловларнинг бу сафар ҳам эскича ўтганини эътироф қилди, гарчи ўзбек ...
7 октябр 2020
Коррупция ва непотизм ботқоғига ботганлар, етим ҳақини еганлар, ўғри ва фирибгар мулозимлар, эшитинг, ревизор келмоқда! У сизни фош қилади. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...