сешанба,
24 декабр 2024
15 июн 2018
Собиқ прокурор бекитган бойлик қидирилмоқда
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 1 июнь куни Тошкент шаҳри прокурорининг собиқ ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевнинг бирданига 20 дан зиёд қариндоши уйларини тинтув қилди.
Тинтувдан мақсад, собиқ мулозим қариндошларига яқин манбанинг «Элтуз»га билдиришича, Мирағлам Мирзаевнинг ҳукуматдан яширган бойликликларини топишдир.
Мирағлам Мирзаев, хотини Муҳаббат Мирзаева ва ўғли Абдурашид Мирзаевнинг ҳибсга олиниб, тергов қилинаётгани ҳақида «Элтуз» шу йилнинг 27 февраль куни хабар берган эди.
Мирзаевлар оиласи устидан жиноят иши собиқ бош прокурор Рашид Қодиров қамалиши ортидан очилган эди.
Рассом Туз
Eltuz.com