Олтинсойликларга аза – хоккейчиларга маза!
Жорий йилнинг 17 февраль куни президент Мирзиёев россиялик хоккейчилар Валерий Каменский, Александр Якушев, Виталий Прохоров ва Алексей Жамновга Тошкент шаҳри марказидаги элит тураржой мажмуасидан квартиралар совға қилгани ҳақида Россиянинг РИА агентлиги хабар тарқатди.
«Бугун президентимиз топшириғи билан дунёга танилган хоккейчиларга сертификатлар топширмоқдамиз. Токи улар Ўзбекистонга ўз уйларига келгандай келиб, бу ерда ўз тажрибалари, билим ва кўникмаларини баҳам кўришсин», дея иқтибос келтирди Россия ахборот агентлиги Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сертификат топшириш маросимидаги гапларидан иқтибос келтириб.
15 февраль куни ўзбек ижтимоий медиасида овоза бўлган ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув видеоларидан кейин пайдо бўлган бу хабар ижтимоий тармоқда турли баҳслар уйғотмоқда.
Тасвирларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Халқобод маҳалласида уйларидан ҳайдаб чиқарилган аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида юз берган тўқнашув акс этган эди.
Бундан бир йил аввал, 2019 йилнинг 16 март куни президент Мирзиёев Тошкентда мамлакат спортини ривожлантиришга ҳали ҳеч бир ҳисса қўшмаган Россия хоккейи ва фигурали учиш юлдузларига квартиралар ҳадя қилишга фармон берган эди.
Eltuz.com