Cатира
15 декабр 2020

Семизлар тарозида тортилиб, «семиз дафтар»га ëзилмоқда

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида МФЙ амалдорлари тарози кўтариб, одамлар вазнини ўлчаб юрибди. Ҳаддан ошиқ семизлар эса махсус дафтарга хатланмоқда.

Келажакда бу “семизлар” махсус тадбирларга жалб қилинади. Бу тадбирларда уларга семизликнинг зарари ҳақида насиҳат қилинади.

“Семизликни қўй кўтаради”, деган мақол мазмуни мана бундай. Қўй боқишдан мақсад уни семиртириш. Чунки охирида у сўйилади. Аммо одам ортиқча семириб кетса, оқибати ëмон бўлади.

Бундан олдин давлат амалдорлари, божгир ва ИИБ ходимларининг вазнини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон президенти “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.

Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси ортиқча вазн боис турли касалликларга йўлиққани ҳақида хавотирлар мавжуд.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 октябр 2017
4 октябр куни тушдан кейин 67 ёшли маҳкум журналист Солижон Абдураҳмонов Қаршидаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Фото: Ҳуқуқ фаоли ...
26 ноябр 2021
Драматург Григорий Горин 1972 йилда ëзган «Номинг ўчсин, Герострат» («Забыть Герострата») асарини 1975 йилда Тошкент театр ва рассомлик институти ...
18 декабр 2019
Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси 16 декабрь куни тошкентлик 35 яшар Амир Шарифуллиннинг номаълум шахслар ўғирлаб кетиб калтаклашгани, ...
26 июн 2020
Ўзбек президенти Москвага бориб таъзим бажо келтирди. Тошкент ва Хивани босиб олган ишғолчилар рамзи бўлган георгий латтасини кўкрагига осди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...