Cатира
3 декабр 2023

Рассом Туз: Элтузга элак тутма!

Элтузнинг криминал янгиликлар бераëтганига қарши «мақола» нашр қилишибди. Грамматик хатоларга лиқ тўла аноним мақола! Ҳали Салим қамоққа олинишидан олдин ëзилгани билиниб турибди.

Аноним автор «Элтуз»ни кримнал дунë, хусусан ўғри Бахтийга «мехр қўйганлик»да айблашга уринади.

Бу ўта абсурд айблов.

Элтузнинг охирги жума ваъзи ва ундан олдинги юзлаб мақолаю видеолавҳаларда «кўчага меҳр қўйган авом» трагедияси танқид, ҳажв қилинади.

Элтуз илм тараққиëт ривожланган 21 асрда бизга советлардан илашган «кўча» ва жиноий «понятка»ларнинг мавжуд бўлишини қолоқликнинг энг тубан шакли деб ҳисоблайди.

Элтузга қарши чиқарилган иккинчи айблов «Давлат ичидаги дунëвийлик тарафдорлари бўлган «дахрий» мулозимлар» билан Элтуз ҳамкорлик қилади деган абсурд гап.

2023 йили қабул қилинган конституцияда Ўзбекистоннинг дунëвий давлат экани ва ягона мафкура йўқлиги аниқ ëзиб қўйилган.

Мақолани ëзган туғма овсарларнинг конститутцияни ўқиш даражасида етарли саводи йўқлиги аëн.

Иккинчидан, ҳар бир журналист давлат ичида ўз ахборот манбаси бўлишини истайди. Бу дунë тажрибаси.

Энди сўнгги уч кунда Элтузнинг «крайм нюс» га айлангани бу Тошкентдаги ҳибсга олишлар кўлами, миқëси ва частотаси кўпайгани билан боғлиқ.

Қозондаги чўмичга чиқмоқда.

Ўнта машҳур ўғри қамоққа олинса, ўнта мақола ëзяпмиз.

Минбарсизга минбар бериш ва ахборот маконидаги оқ доғни тўлдириш бошидан вазифамиз эди.

Бундан ташқари, Элтуз илк очилган кундан бошлаб (Каримов даврида очилган) Ўзбекистон сиëсий кайфияти ҳақида маълумот беришни ўз миссияси деб билган.

«Кўча» ҳақидаги хабарларимиздан безовта бўлаëтганларга айтадиган гапим шу.

«Мафия бўлган жойда давлат йўққа чиқади» Элтуз эса давлатчи шуурига эга ойдин ўлароқ ота боболардан мерос давлатнинг бир сури ўғри қўлида хомталаш бўлишини истамайди.

Давлатчиликнинг собит тарафдоримиз.

Элтузни ташкил қилган журналистлар ҳали СССР бор пайтида майдонга чиқиб Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилганини билмаганлар бўлса эслатиб қўямиз.

Криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг Тошкентдаги уйи рус босқнчилигини қўллайдиган Россия бомонтининг дам олиш базаси ва резиденциясига айлангани ўғриларнинг мустақиллик ва давлат душмани эканлигидан очиқ далолат.

Элтуз криминал дунë ва братвани Грузияга раҳбар бўлган пайтида Саакашивили қандай тозалаган бўлса Ўзбекистонда ҳам шундай тозалаш тарафдори.

Зотан бу гапни биз 8 йилдан бери айтиб келамиз.

Дерсу Узала ҳқидаги 4 кун олдинги мақола месседжини энди тушундингиз деб ўйлйман.

Чао помпиду. Курва кокаин. Авуф ви дер зейн!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
27 апрел 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
26 сентябр 2016
«Кун.ўз» сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди. Ўзбек матбуотидаги бу каби ...
31 январ 2024
У 1. Шарқда машъал бўлган, кондинционердан тортиб ҳарбий учоққача ишлаб чиқариладиган юқори саноатли давлатни дунëга арзон ишчи кучи етказиб ...
1 феврал 2016
Давлатнинг бир ярим миллиард сўм пулига олинган «Барон» фильми қора бозорга чиқиб кетди. Олдинги «Сотқин» фильми билан ҳам ҳудди ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...