Асосий мавзулар
28 ноябр 2022

Ҳукумат амалдорларининг санъат асарларига бўлган икки хил муносабати

2014 йилнинг декабрида Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайз Усмоновни 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилган эди.

Жиноят ишига музей фондидан йўқолгани ва қалбакисига алмаштирилгани аниқланган 25 га яқин рангтасвир асари асос бўлган.

Бироқ айни музейга тааллуқли айрим тасвирий санъат асарлари 2013 йили уй қамоғига ташлангани иддао қилинадиган президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг Женевадаги уйидан топилган эди.

2015 йилнинг 25 августида эса суратлар камомадида айбланиб Нукусдаги Қорақалпоқ давлат cанъат музейи директори Мариника Бобоназарова ҳам ишдан бўшатилди.

Мариника Бобоназарова ўзининг ишдан бўшатилишини ҳукумат дохил шахсларнинг музей дурдоналарини талон-тарож қилишлари учун очилган йўл, дея баҳолаган эди.

Жумладан, 2015 йили 32 та нодир картина МХХ зобити бўлган Ўзбекистон фуқароси Юрий Савинковнинг уйидан топилган.

Ўз даврида санъат дурдоналари масканларининг Гулнора Каримова ва унинг МХХдаги шотирлари учун очилган калитлари бугун бошқа шахслар қўлида жарангларкан, олдинги даврда камомад қилган муҳофизни жазолашдан бошқача муносабатни ҳам кўрамиз.

Масалан, ҳукумат наздида исталмаган шахс дея кўрилган рассомнинг асарларини ёқиш истагини.

2016 йилнинг 2 декабр куни Урганч суратлар галереясини текширган МХХ ходимлари галерея бош муҳофизи Ширин Тошевага таниқли рассомлар Вячеслав Охунов ва Шуҳрат Бобожонов мўйқаламига мансуб 25 тача асарни ёқишни буюришди.

Ҳамкасби Мирфайз Усмоновдан фарққли Ширин Тошева бундай жиноятдан кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишни маъқул кўрди.

Орадан бир неча йил ўтиб, 2021 йилнинг ноябрида рассом Шуҳрат Бобожоннинг айни асарлари «Гиламларда акс этган уруш» (War on carpet) концепцияси остида Тошкентдаги «Ҳамар» кўргазмалар залида намойиш этилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2020
2020 йилдан Ўзбекистон пахтага давлат буюртмасидан воз кечади. Президент Мирзиёев фармонига кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб вилоятларнинг пахта етиштириш ...
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа иштонча – трусида ухлайди, ...
13 апрел 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов эътиборни Ўзбекистондаги фермерларнинг муаммолари, жумладан, ...
2 март 2018
Президент Мирзиёевнинг 28 февралда чиқарган «виночиликни ривожлантириш» ҳақидаги қарори ортидан республика нашрлари бирин-кетин бу мавзуни ташвиқ қила бошлашди. «Халқ ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...