Тескари кўзгулар салтанати
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон мустақиллиги арафасида мамлакат аҳолиси президент сиёсатини тўлиқ қўллаб қувватлашини билдирди, балки етар…
1 сентябр – Ўзбекистон Мустақиллиги олдидан ўтказилган ижтимоий фикр сўрови натижалари, камдан кам ҳоллардагина 90%дан пастга тушган.
Шу рақам ва ундан юқори даражада, “Ижтимоий фикр” маълумотларига кўра, Ўзбекистон халқи президент Ислом Каримов сиёсатини, ўз фаровонлик даражаси ва эртанги кунга ишончи даражасини ифодалаган.
Бироқ бу маълумотлар, аслида бутун мамлакатни қамраган ёлғон, иккиюзламачилик ва лаганбардорлик даражасини англатади холос.
Ислом Каримов параллел дунёда яшамоқда, ҳақиқий реаллик ҳақида эса у ҳеч нарса билмайди ва билишни ҳам истамайди.
Ва у қулоғига фақатгина мақтов ва ёлғонлар ёқадиган дунёдаги ягона ҳукмдор эмас.
Ахир, Каримов ҳақиқатан ҳам мамлакатда кафил бўла оладиган нарса, – бу коррупция, зўровонлик ва қўрқувдир, ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг аксарият аҳолиси шулар остида яшамоқда – ҳақиқатан бунинг даражаси 90% дир.
Қудрат Бобожон