Видео
30 июн 2016

Аҳмадбойнинг ижтимоий тармоқдаги овозаси

Шу кунларда ижтимоий тармоқда чинозлик Аҳмадбой лавҳалари овоза бўлмоқда, бу ҳодиса бундан уч тўрт йил бурун президентнинг коррупционер қизи Гулнора Каримова атрофида тарқаган гапларга ўхшаб кетади. Ўтган ойда бойвачча Аҳмадни қўйиб юборишларини сўраган семизгина болакай илтижоси билан бошланган томоша хануз давом этмокда. Бундан ташқари воқеани ҳукумат каналлари ёритмоқда, 30 июн куни Ўзбек телевидениеси бу ҳақдаги ўзининг иккинчи кўрсатувини эфирга узатди.

Ахмадбойнинг ҳибсга олиниши “кредиторлар” орасида паника яратди. 4 йил давомида одамлар Аҳмадбойга пул, қорамол, автомобил ва олтин буюмларни фоиз олиш учун бериб келишган.

Ҳудди бир вақтлар Гулнора Каримова шотирлари каби, Аҳмадбойнинг шериклари аввалига мижозларини улар ортидаги шахснинг бетондек мустаҳкамлигига ишонтиришга уринишди. Бироқ бу ишонч қумдан яралган эҳром каби тезгина тўкила бошлади.

Аҳмадбойнинг минглаб мижозлари орасида юрак ҳуружи билан шифохонага тушганлар, ҳатто ўлганлар борлиги айтилади. Бироқ, парадокс шундаки, миллион миллион пуллари ҳукумат фойдасига мусодара қилинган бу шўрликларни, халқ ҳазил мутойиба билан қаршиламоқда.

Аҳмадбойнинг фермасига келган аламзадаларнинг бири, судхўр йигит бой отанинг учта сигирини олиб кетаётганини яширмайди. Бу видео ортидан, телеграммда Аҳмадбойнинг сигири деган янги мемлар пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу галги блогимиз Ўзбекистонда молия пирамидасини яратган ва оқибат қамоққа олинган чинозлик Аҳмадбой ва у ҳақда урчиган лавхалар ҳақида бўлди. Агар сизда бу юзадан фикр мулохазалар туғилган бўлса марҳамат изоҳ колдиринг, уларни бошқалар билан бахам куринг ва умуман, Элтуз сайтига кириб туришни унутманг.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 январ 2019
Швециядаги «Экспрессен» интернет нашри 28 январь куни мамлакатдан Ўзбекистонга депорт қилинаётган навбатдаги ўзбек оиласи ҳақидаги мақолани чоп қилди. Ғаффоровлар ...
5 август 2017
Карикатурадаги абсурд ҳолат 2015 йилнинг октябридаги воқеани акс эттирган. Ўшанда одамларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабардан кейин, Халқ ...
9 декабр 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ...
26 феврал 2020
25 февраль куни Гулнора Каримованинг Лондонда яшаëтган қизи Instagram саҳифасида онасидан президент Мирзиеевга йўлланган мактубни жойлаштирди.  Мактубда Каримова Ғарб ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...