Sing қаҳрамонлари ўзбекча куйлаганда
Шу йилнинг бошида жаҳон экранларига чиққан «Машхурликка йўл» (Sing) фильми катта ва кичик ёшдаги томошабинларнинг назарига тушди.
Фильмда, катта саҳнага чиқиш орқали машхурликка интилишнинг турли машаққатлари, хар хил персонажлар орқали мувафақиятли кўрсатилган. Замонавий шоу бизнес сахнаси ва унинг ортидаги турли вазиятлар, фильм қаҳрамонларини минг куйга солади.
Ушбу фильм экранларга чиққач, Ютюб ижтимоий тармоғида, «Агар «Sing» Россияда суратга олинганида» номи билан россиялик хонандаларнинг қўшиқлари пародия қилинди.
Кейин эса украинлар, ёқутлар, арманилар ва қозоқ, қирғиз қўшниларимиз ҳам ўз таниқли хонандаларини шу фильм қахрамонларига «куйлатишди»
«Биз хам қараб турмадик, жуда машхур бу фильмнинг қахрамонларига ўзбекча кўшиқларни куйлатдик. Менимча, ёмон чиқмади» дейди Канадада яшаётган ўзбек журналисти Улуғбек Ашур.
Пародиянинг ўзбекча версиясида ҳайвонлар тилидан Гулсанам, Хулкар, Жахонгир Позилжонов, Жахонгир Отажонов, Шохжаҳон Жўраев, Райхон, Озодбек, Юлдуз Усмоноваларнинг қўшиқлари янграйди.
Видео: https://youtu.be/2L4vIZobIcM
Eltuz.com