ART-DURBIN
26 июн 2017

Афсонавий киночи Рустам Ҳамдамовнинг “Тубсиз қоп” фильми Москвада тақдим қилинди

39 инчи Халқаро Москва кинофестивали танловида Россияни тамсил қилган уч асосий кинодан бирини Тошкентда туғилган рассом ва режиссер Рустам Ҳамдамов тақдим қилди.

Киночининг “Тубсиз қоп” фильми мунаққидлар таҳминича, конкурс ғолиби бўлиши мумкин.

Кинофестивальнинг асосий воқеаси сифатида кўрилган “Тубсиз қоп” фильми 74 яшар Рустам Ҳамдамовнинг сўнгги беш йиллик меҳнат самарасидир.

Таниқли актриса Светлана Немоляева иштирокидаги бу фильм XIII асрда рус шаҳзодасининг сирли ўлими тергови ҳақида.

Кино персонажи ровий хоним княз ҳузурида шаҳзоданинг ўлими ҳақидаги эртакни айтиб беради.

Қотиллик версиялари ҳудди таги тешик қопдан тўкилгандек йўқ бўлади. Чунки гувоҳлар доимгидек ëлғон сўзлайдилар.

Антонионига хос мажоз

Бундан олдин Италияда ўтаётган 67 халқаро Венеция кинофестивалида Москвада ижод қиладиган таниқли ўзбек киночиси Рустам Ҳамдамов ўзининг «Жавоҳирлар» номли филми билан иштирок этган эди.

Ўзбек режиссёри суратга олган филм ўтган асрнинг 20 йилларида яшаган балет усталари ҳақидаги эртак, дея тақдим қилинган.

Филмдаги асосий иккита рол – оқ аëл ва қора аëл ролини Диана Вишнева ва Рената Литвиновалар ижро қилишган.

Вишнева ижросидаги балерина икки ҳолатда акс эттирилади. Бир ҳолатда магазиндан жавоҳир ўғирлайди, иккинчи ҳолатда саҳнада Людвиг Минкуснинг “Баядерки” асари учинчи актида рақсга тушади.

Рустам Ҳамдамовнинг бу асари мавҳумлик ва реалликнинг олтин ўртасидаги эртак сифатида тақдим қилинди.

Мунаққидлар назарида Ҳамдамов филми Микеланджело Антониони суратга олган “Қизил шар” Алена Рененинг “Ўтган ëз Мариенбадда” филмларидаги ишорат ва мажозни эслатади.

Бундан 15 йил олдин Рустам Ҳамдамов бош ролда Рената Литвинова суратга тушган “Вокал параллеллар” филмини Венеция фестивалида намойиш қилган эди.

Рассом ва киночи

Фавқуллода истеъдод соҳиби Рустам Ҳамдамов 1944 йили Тошкентда туғилди.

ВГИКга ўқишга кириб таниқли киночи Георгий Чухрай қўлида тахсил олди.

Рустам Ҳамдамовнинг рассом сифатида яратган асарлари Эрмитаж музейига сотиб олинган.

Эрмитаж ўз қоидаларига истисно ўлароқ, илк марта 2003 йилда рассом Рустам Ҳамдамов асарларини ҳали у тириклигидаëқ сотиб олди.

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 декабр 2017
24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи ...
23 май 2016
Ҳаво исиши билан сиқилган газнинг биржадаги нархи арзонлади, бироқ бу нархларнинг ахолига даҳли йўқ. Сўнгги ойларда биржа бозорида сиқилган ...
30 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 15-қисмида ёшлигида ёзган шеърларини ўқиб беради. @eltuz
29 апрел 2016
Ўзбек ҳукумати тепасидагиларга трамвайнинг асло кераги йўқ, ўзбек мулозимининг трамвай ёки велосипед миниши – уни кўчага чиқазиб сазойи қилиш ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...