Асосий мавзулар
23 август 2018

Муллалар жинсий ҳаётидан икки видео тарқалди

Интернетда тарқалган ёш қиз билан жинсий алоқа қилаётган домла видеоси тафсилотлари ва шахси «Элтуз»га маълум бўлди.

Видео 2017 йили Хоразмда МХХнинг икки ходими томонидан суратга олинган. Унда ўз уйида ёш аёл билан гаплашиб ўтирган 61 ёшли хоразмлик А.О. исмли эркак акс этган (ахлоқ юзасидан “Элтуз” бу шахслар исмини сир тутади).

Яна “Элтуз”га маълум бўлишича, МХХ ходимлари ёш қизни эркакнинг олдига атай жўнатишган ва улар “ишнинг қизиғи”да бостириб киришади.

Камера билан бесўроқ кириб келган эркакларни кўриб, қиз ич кийимларини кия бошлайди. Бостириб кирган йигитлар қарияни изза қилишади. «Уйимда ўтирибман, ҳа? Уйланмоқчиман, гаплашдим. Хотиним йўқ», – дейди эркак.

Яна “Элтуз”га маълум бўлишича, шу куни МХХ ходимлари эркакнинг “диний китоблари”ни мусодара қилишган

Иккинчи видео

Ижтимоий тармоқда аёл билан жинсий алоқа қилаётган кекса ёшдаги эркакнинг суратга олиниб, калака қилиниши билан боғлиқ яна бир видео тарқалган.

Бу сафар машинада “бўлаётган иш” тасвирга олинади. “Ахир биз сизни мулла қилиб (сайлаб) қўйибмиз”, дейди эркакни калака қилаётган йигит.

Ҳар икки видео Хоразм минтақасида олинган. Ҳар иккала видеода ҳам эркакнинг диндор ва мулла эканига ишора қилинади.

Шахсий ҳаётга ноҳақ аралашув

Ижтимоий тармоқда ўрта ёшлардаги бу эркакни маломат қилаётганлар кўпчиликни ташкил этаётганини кузатиш мумкин.

Уларнинг аксарияти «жамиятнинг муллалардан бошлаб бузилгани»ни иддао қилишади, қолган қисми «қизнинг уяти йўқлиги»ни ёзишади.

Айрим юзерлар эса “оперативниклар”нинг эркакни секс билан шантаж қилишини ҳеч бир оқлаб бўлмаслигини ёзишади.

«Видеога олганни ва уларни бошлаб келганни жазолаш керак», дея ёзади юзерларнинг бири.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 сентябр 2017
Сирдарё вилоятидаги ягона Олий ўқув юрти Гулистон Давлат Университети талаба ва ўқитувчилари 15 сентябр куни пахта теримига жўнаб кетишди. ...
18 октябр 2019
Жамоатчилик фикри. Нима у? Катта холангнинг елим кавушими? Тоғанг деворига осиб қўйган пилта милтиқми? Нима ўзи у?Инглизча қисқагина «Public ...
10 сентябр 2018
Кескин қарашлари билан ижтимоий тармоқда танилган жиззахлик тадқиқотчи Рафаэл Сатторов “Элтуз” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистондаги тузумни “архаик неофеодал жамият”, ...
30 октябр 2015
Бугун Лўс Анжалусдаги қасримнинг минглаб хоналаридан бирида адашиб қолиб эшикмикан деб ишкопни очибман. Қарасам шаққилдоқ турибди. Олдиндан айтай бугунгача ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...