Асосий мавзулар
20 август 2019

Асакалик тадбиркор бозорини шериги тортиб олганини айтмоқда

Асакалик тадбиркор Сирожиддин Нажмиддинов туман марказида ташкил қилган «Тасанно Омад Люкс» савдо мажмуасини шериги Анвар Ўринбоев тортиб олинганидан шикоят қилмоқда.

Асакалик тадбиркор Сирожиддин Нажмиддинов. Фото: Малоҳат Эшонқулова

Иқтисодий ишлар бўйича Наманган вилояти суди жорий йилнинг 13 август куни бундан аввалги суднинг Нажмиддиновни «Тасанно Омад Люкс» МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди.

2019 йил 19 май куни иқтисодий ишлар бўйича Андижон туманлараро суди жамиятнинг яна бир таъсисчиси Анвар Ўринбоев фойдасига қарор чиқарган. Унинг иштирокисиз ўтказилган мажлис баённомалари ва шартномаларини ҳақиқий эмас, дея топган. Сирожиддин Нажмиддиновни 167-модда (ўзганинг мулкини ўзлаштириш) бўйича айблаган эди.

Андижон туманлараро суди қароридан

Нажмиддиновнинг «Элтуз»га билдиришича, у савдо мажмуаси ташкил этиш мақсадида шериги Алишер Толипов билан бирга 2011 йилнинг август ойида «Тасанно Омад Люкс» МЧЖни ташкил қилган. Анвар Ўринбоев жамиятга кейин келиб қўшилган.

С. Нажмиддинов бозор қурилишини етти йил бурун шу ташландиқ жойда бошлаганини айтади

«Мен жамиятнинг низом жамғармасини шакллантириш учун жами 1.800.000 сўмни ўз ёнимдан тўладим. 2011 йили низом жамғармаси 10.000.000 сўмга оширилди. Ўринбоевнинг улуши 45 фоиз, меники 55 фоиз этиб белгиланди. Аммо у тағин ўз улушини тўлашдан бош тортди. Мен ўзим учун 4.000.000 Ўринбоев учун 3.000.000 сўм тўлашга мажбур бўлдим», дейди Нажмиддинов «Элтуз» мухбирига.

Бозор мажмуаси қурилиши

«Тасанно Омад Люкс» МЧЖнинг бир қанча хизматчилари ҳам Анвар Ўринбоевнинг бозор мажмуаси қурилишида мутлақо кўринмагани, маблағ ҳам қўшмаганини тасдиқлашади.

«Анвар дегани мажлис йиғилишларига келгани ҳам йўқ. Ҳеч ким уни танимайди ҳам. Чунки у 20 йилдан бери Тошкентда яшайди», дейди ширкат омборчиси Болтабой Дилмуродов.

Бозордаги видеоқўриқлаш ускунаси

Сирожиддин Нажмиддинов ўз «шериги» Анвар Ўринбоевнинг суд, прокуратура идораларидаги танишларини пеш қилиб, шантаж йўли билан жамиятнинг 45 фоиз улушига эгалик қилгани, кейинчалик эса суднинг уни эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилиш қарорини олишга эришганини иддао қилади.

«Жамиятни оёққа турғазишга, 500 ўринга мўлжалланган бозор мажмуаси қурилишига 7 йил умрим, ҳаракатим, пул маблағларим кетди. Энди қуриб битказилганида ҳаммасини йўқотдим. Энди мен ҳеч кимман», дейди тадбиркор «Элтуз» нашрига берган интервьюсида.

«Тасанно Омад Люкс» МЧЖга тегишли бозор мажмуасининг бугунги кўриниши

«Элтуз» нашри мухбири ҳозирча Асакадаги «Тасанно Омад Люкс» МЧЖга эга чиқаётган Анвар Ўринбоев билан боғлана олгани йўқ. Демак, мавзу мулк можаросидаги иккинчи тараф учун очиқ қолади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 август 2021
Эрдўғон ҳукумати қозоғистонлик “Дикий” (“Ёввойи”) лақабли криминал авторитет Арман Жумагелдиевни ҳибсга олишни сўради, бироқ Назарбоев ҳукумати ўзининг чўнтак “ўғри”сини ...
8 июн 2017
Муттасил электр узилишлари ва Интернетдаги тўсиқларга қарамай ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда фаол бўлишмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 2 миллион 163 минг ...
16 май 2018
Мирзиёевнинг АҚШга сафари бошланган 16 майда Россия нашрлари ИШИДнинг 5000 жангариси Ўзбекистонга ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақида фейк хабарларни тарқатди. ...
18 август 2020
Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...