Асосий мавзулар
19 феврал 2020

Шавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролари

Қуйидаги мақола telegra.ph сайтида эълон қилинган. “Элтуз” бу мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола этмоқда. Иддао ва тахминлар устига қурилган бу мақола жамоатчилик учун ëпиқ қолаëтган биринчи оила сирларига тааллуқли бўлгани боис ўзбек ижтимоий медиаси ўқувчиларида қизиқиш уйғотди. Шаффофликдан узоқ ва коррупция ҳамда непотизм аломатлари тахмин қилиниадиган биринчи оила ҳақидаги бу мақола «Элтуз» нашри нуқтаи назарини ифода қилмайди. Аммо жамият ўзларини бошқараëтган гуруҳ ҳақида оз бўлса ҳам билиш ҳуқуқига эга. Худди шу қарашдан келиб чиқиб, бу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Мақоладаги иддаонинг умри узун ë қисқа бўлиши Ўзбекистон президентининг Туркияга 19 февраль кунги сафарида кичик куëв тан соқчилар бошлиғи сифатида кўриниши ë кўринмаслигига боғлиқ.

Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров 2019 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Instagramда кўринмай қолди. Буни Интернет фойдаланувчилари ҳам яққол сезишди.

У Ўзбекистон Президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган бўлишига қарамай, яқин-яқингача оммага ўз ҳаётини очиқ тарзда намойиш этиш билан машғул бўлди.

Эрка куёв “ёшлик – олтин давр”даги ҳаётини, қимматбаҳо автомобилларда ўтказган пойгаларини, бундан ташқари, машҳур инсонлар ҳурмати учун ёзилган шоҳона дастурхонларни эмин-эркин кўз-кўз қилди. Афсуски, уюштирган автомобиль пойгаси пайтида бахтсиз ҳодиса ҳам рўй берди.

Ҳозирги кунда Отабек Instagram саҳифасини фақат Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилган роликлар билан тўлдирмоқда. Эҳтиросли постларидан сўнг бу ҳолат гўё давлат тўнтаришидан кейин бўладиган, доимий равишда кўрсатиладиган телевизион тасмаларни ёдга туширади. 

«Оққуш кўли» рақси

Отабек Умаров яқинда бир йўла иккита жаҳон чемпиони камарини қўлга киритган боксчи Муроджон Аҳмадалиевни тақдирлаш маросимида ҳам кўринмади.

Анъанага кўра, шу пайтгача барча йирик спорт тадбирлари Отабекнинг шахсан иштироки остида бўлиб ўтарди. Бироқ мазкур тадбирда унинг йўқлигини ҳеч ким пайқамади, ҳамма шод-хуррам эди.

Байрам кечасини кўтаринки руҳда ўтказиш ишлари билан Бокс федерацияси раиси Сакен Пўлатов шуғулланди. Чемпионга Сакен Пўлатов ҳомийлигида сотиб олинган квартира ва автомобиль мамлакат президенти номидан топширилди.

Сакен Пўлатов

Эҳтимол Отабек Умаров биринчи шахснинг тансоқчиси вазифасини ҳамда Триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъатлари ассоциациясида эгаллаб турган раис лавозимларини Туризм бўйича давлат қўмитаси раҳбари лавозимига ўзгартириш мавриди келди, деган қарор қабул қилгандир. Аслида эса бундай қарорга анча жиддий сабаблар туртки берган бўлиши ҳам мумкин.

Ўтган йил Шавкат Мирзиёев оиласида “можаролар ўчоғи” йили сифатида ёдда қолади. Президентнинг оиласи энг даромадли бизнеснинг сиқиб сувини ичиб, ниҳоят бир-бирининг мулкига чанг сола бошлади.

Умар Мавлонов чапда

Икки куёвнинг «малайлари» ва «ёлланган бизнесменлари» бир-бирлари билан тез-тез тўқнашмоқда, бу эса уларнинг тўдабошиларини ғазаблантирмоқда.

Тобора кучайиб бораётган авторитет Отабек Умаров ворис ролига даъво қилмоқда. Ҳатто унинг жамоадошлари нималардир ҳақида очиқ-ойдин гапира бошлашди. Умаровнинг одамлари кўпгина лавозимларни, жумладан, спорт федерацияларидаги масъул мансабларни эгаллай бошладилар.

Азиз Комилов

Отабек хорижликлар орасида фақат Шавкат Мирзиёевнинг барча давлат ташрифларига ҳамроҳ бўлгани учун эмас, балки спорт федерацияларига раҳбари ҳамда Instagramда фаол фойдаланувчи, ўзи билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни мунтазам равишда ёритиб борувчи шахс сифатида ҳам машҳур бўлди.

Федерациянинг илғор раҳбарлари дунёга машҳур спортчилар аккаунтларидаги репостлар ҳисобига Умаровни тарғиб қилишди. Фаол иштирокчилар орасида Умар Мавлоновга тегишли (landan3) аккаунтни алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ.

Умар – собиқ дзюдочи. У Дзюдо федерацияси раҳбари Азиз Комилов билан яқин алоқа ўрнатган, шунингдек, араб шайхлари ва дунё миқёсида нуфузли спортчилар билан боғлиқ барча масалаларда асосий воситачи ҳамдир.

Хориждаги кўчмас мулк объектлари ва банклардаги ҳисобрақамлар айнан унинг номига расмийлаштирилган. Лондонда яшовчи Умар Мавлонов битимдан кейинги манфаатдор шахс Ойбек Турсуновга тегишли бўлган араб компанияси номига Hayat-Tashkent меҳмонхонасини қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида иштирок этди. Бироқ ҳозирда улар ҳам сукут сақлашмоқда. Бу реал ҳақиқат!

Отабек Умаровнинг кундан-кунга ошиб бораётган обрўйи ворислик мавқеидан умидвор бўлган президентнинг катта қизи Саида Мирзиёевани, шунингдек, бизнеснинг барча талабларини таъминлаш бўйича асосий номзод бўлмиш президентнинг катта куёви Ойбек Турсуновни безовта қила бошлади.

Улар Отабек ўзини «биринчи оила» аъзоси эмас, балки алоҳида шахс сифатида кўрсата бошлаганидан қаттиқ хафа бўлдилар. Натижада Отабекнинг шахсий OU7 брендини ва олтин герб туширилган кийимлари тарихини чиройли қилиб эслатишга ўтдилар.

Ботир Турсунов – мамлакатнинг кулранг кардинали

Шу тариқа, Отабек Умаровнинг нуфузини тушириб, уни президент Мирзиёевнинг кўзидан узоқроқ қилиш режалари такомиллаштирилди. Ушбу стратегия Ойбек Турсуновнинг отаси ва акаси Ботир ва Улуғбек Турсуновлар томонидан ишлаб чиқилди.

Бу икки қаҳрамон ва уларга шерик бўлмиш кичик Турсунов рафиқаси Саида билан биргаликда Ўзбекистоннинг ҳақиқий ҳукмдорлари ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, улар ҳар қандай фикрларни илгари сурадиган ва Шавкат Мирзиёевни бошқарадиган одамлар ҳисобланади.

Ўша футболка…

Мирзиёевнинг сабр-тоқати Порьенинг (Ҳабиб Нурмагомедовнинг сўнгги жангидаги рақиби) майкасига оид воқеалардан кейин тамоман тугади. Клубда Отабек Умаров 100 минг долларга сотиб олган футболка пайдо бўлди. Классик «Троя оти». Ҳозирги кунда Отабек ўзининг ушбу футболка туфайли қандай машҳур бўлганини яхши англайди.

Совға қилувчи негадир аввалгидек дўст сифатида кўринмасди. Ушбу совғани Ўзбекистон президенти админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновдан қабул қилиб олган Отабек қайнотаси тарбиялаб вояга етказган кадр ҳамиша «биринчи оила»га тобе бўлади, деб ишонарди.

Зайнилобиддин Низомиддинов

Бироқ у янгидан келган одам ушбу оила учун омадли одам бўлганини инобатга олмади, демак Зайнилобиддин унга хизмат кўрсатмайди. Натижада Отабек Умаровнинг позицияларига дарз кетди. У энди асосий тансоқчи сифатида ишламайди.

Ҳайр Отабек…

Бундан ташқари, Комил Алламжонов Саида билан тандемда майдонга туша бошлади. Гулнора Каримованинг ёш авлоддан келажакда унумли фойдаланишга қаратилган электорал базага жалб қилиш сценарийси айни Алламжонов бошчилигидаги янги фонд доирасида амалга оширилмоқда.

Молия ва куч ишлатар блокларни бошқарадиган Турсунов кланининг (Марказий банк, Uzkard, Капиталбанк, APEX Insurance, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва милиция) ташаббусларини икки куёвга аъзолик бадалларини кўпайтириш ўрнига битта оила аъзолари билан дўст бўлишни афзал кўргувчи ва хавфсиз дея ҳисоблагувчи олигархлар қўллаб-қувватлашди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Айни пайтда «Абу Сахий»га тегишли материаллар нашрга тайёрланмоқда. Унда ушбу ишларга оид схемалар бўйича барча манбалар батафсил баён қилинади. Энг муҳими, ҳозирги кунда ушбу бозор кимга тегишли?

Келажакка разм солган ҳолда айтиш мумкинки, Тимур Тиллаев анчадан бери бу ишларга алоқадор эмас. Сўнгги уч йил ичида ҳамма бойлик куёвлардан бирининг чўнтагига тушмоқда. Аниғи, кимнинг чўнтагига?

Азиз Бакиев
Мақола муаллифи

Ҳурматли ўқувчи ушбу мақолада илгари сурилган иддао ва тахминлар борасида ўзгача фикр ва мулохазаларингиз бўлса бизга билдиришингиз мумкин. Шу билан бирга «Элтуз» минбари биринчи оила мансублари ëки уларнинг воизлари учун ҳам очиқ.

Тағин ўқинг
29 март 2018
Фарғонада эшаклар кўплаб сўйилаётгани, гўшти эса сомсага ишлатилаётгани 23 март куни «Ўзбекистон 24» канали орқали намойиш қилинган, ҳали айби ...
7 ноябр 2017
2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта ...
15 феврал 2021
Ўзбекистон президентининг кенжа куëви Отабек Умаров 13 февраль соат 18лар атрофида Тошкент марказидаги кўчада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Президент давлат ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...