Cатира
21 сентябр 2020

Ўктам Барноев жасади Германиядан келтирилиб, Тошкентда дафн этилди

Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, Минор қабристонига дафн этилди.

Коронавирусга чалинган ва инсультга учраган Ўктам Барноев жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун Германияга юборилган эди. Барноевни яқиндан билган шахслардан бирининг «Элтуз»га билдиришича, унинг жасади Германиядан 21 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 13.00 да олиб келинган.

Ўктам Барноев 9 май тадбирига йиғилган омма қаршисида «Катюша» қўшиғини куйлаб, ижтимоий медиада танилган эди.

2018 йилнинг 2 ноябрида Бухорога келган Россиянинг миллатчи доҳийси Владимир Жириновский ўз шарафига уюштирган дабдабали зиёфатда ўша пайтда Бухоро ҳокими бўлган Ўктам Барноевни Бухоро амири дея таърифлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 октябр 2021
Камида 10 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Тошкентда 64 кишини мулкидан маҳрум қилди. Ишнинг бешта эпизоди ҳозир пойтахтнинг Чилонзор ...
15 март 2018
Ўзбекистонда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати)га айланди. Айни пайтда идоранинг асосий вазифалари принципал тарзда ўзгаргани йўқ. ...
22 ноябр 2019
Ўтган ҳафта «Миллий тикланиш» партияси Қашқадарёда нефть ишлаб чиқараётган «Лукойл» ширкатининг танобини тортиб қўйишни талаб қилди. Чунки бу идоранинг ...
30 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 15-қисмида ёшлигида ёзган шеърларини ўқиб беради. @eltuz
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...