Асосий мавзулар
8 феврал 2021

Corruption: Гулнора ўмарган 131$ миллион Тошкентга қайтмоқда

Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани “Ўзбек маликаси” деб аташарди.

У эстрада хонандаси, мода ва заргарлик буюмлари бўйича дизайнер, дипломат ва ҳоказолар эди.

Албатта, у ўзининг имтиёзли мавқеидан муваффақиятли фойдаланиб, бир нечта йирик хорижий телекоммуникация компанияларидан пора талаб қилди. Бунинг эвазига эса улар Ўзбекистон бозорида ишлаш учун лицензияни қўлга киритдилар.

Ўзбекистонда интернет тарифлари дунёдаги энг юқори нархдагилардан бири ҳисобланади.

Гулнора Каримова “ишлаб топган” пулларини Ўзбекистонда сақламади. Улар Франция, Буюк Британия, Латвия, Мальта, Люксембург, Бельгия, Германия, Испания, Нидерландия ва АҚШдаги банкларга ҳамда кўчмас мулкларга жойлаштирилди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, гап 1 миллиард AҚШ доллари ҳақида кетмоқда. 2014 йилда “Ўзбек маликаси” бошига оғир кунлар тушди ва у товламачилик ҳамда маблағларни ноқонуний ўзлаштиришда айбланиб судланди.

Энди ўғирланган пулларни Ўзбекистон фуқароларига қайтариш вақти келди.

Франция Каримованинг 10 миллион долларини аллақачон Ўзбекистонга қайтариб берган. Бироқ қайтариб бериш тартибида ушбу маблағларнинг қаерда, қандай ва ким томонидан тақсимланишини назорат қилиш механизмини яратиш кўзда тутилмаган эди.

Швейцария эса Каримованинг 131 миллион доллар маблағини қайтаришга рози бўлди ва икки мамлакат ўртасидаги келишувда қуйидагилар таъминланиши мажбур этиб белгиланди:

– пулни қайтариш жараёнида ошкоралик ва ҳисобдорлик;

– қайтарилган пуллар Ўзбекистон халқи манфаатлари учун ишлатилиши;

– энг муҳими, мустақил фуқаролик жамияти ва матбуот келишувнинг бажарилишини назорат қилиши.

Лекин катта муаммо бор. Гап шундаки, Ўзбекистон дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири. Ҳокимият томонидан очиқлик чоралари кўрилганига қарамай, мамлакатда мустақил нодавлат ташкилотлар йўқ, журналистлар ва блогерлар эса назорат остида ишлайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 феврал 2022
Нега ўзбеклар Путинни севади? Бу саволга нормал мантиқ булан жавоб бериш қийин. Ҳозиргина тақирбошлар калтаклаган, ҳўрлаган ўзбек ўша золимга ...
29 январ 2018
Тожик мухолифатининг энг таниқли вакилларидан бири, ҳозир Германияда муҳожиратда яшаётган журналист Додожон Атовуллаев президент Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ...
23 феврал 2017
Икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазир бўлган Адҳам Икромов ишдан олиниб, ўрнига Олий мажлис қонунчилик палатаси қўмита раиси Алишер ...
10 июн 2023
2010 йилнинг 9 июнидан 10 июнига ўтар кечаси Қирғизистон жанубида оммавий қотилликлар бошланди ва унинг қурбонлари асосан маҳаллий ўзбеклар ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...