Асосий мавзулар
31 март 2021

Нуротадаги сел машина ва бир қўра қўйни оқизиб кетди

27-28 март кунлари тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида одамларнинг уйлари, машиналари ва чорвасини сел оқизиб кетди. Бу ҳақда “Элтуз”га  воқеа гувоҳлари хабар берди.

Шаҳар ҳудудидагилар йўллар носозлиги, кўчалар сув билан тўлиб кетгани ва машиналар юра олмаётганидан нолишмоқда.

“Элтуз”га етиб келган, ушбу ҳолатларга оид видео ва суратларда офат кўлами яққол кўринади. Уларда Самарқанд шаҳри марказий кўчасини сув босгани, уй, ертўла ва биринчи қаватдаги хонадонларгача сувга тўлгани акс этган.

– Ҳар йили шу аҳвол, – дейди шу ҳудудда яшовчи Сардор Тангриев. – Ҳар сафар ёмғир ёққан вақти туманларнинг чекка ҳудудлари у ёқда турсин, шаҳарлар ҳам хароб аҳволга келиб қолади. Ҳар сафар шаҳар марказида жойлашган “Динамо” стадиони сув билан тўлади. Самарқанддаги қадимий тарихий масканларга ҳам зарар етяпти. Мақбара ва иншоотлар захлаб кетган. Ёзда ҳам бинолар ичидан зах ҳиди аримайди.

“Элтуз”га мурожаат қилганлардан бирининг айтишича, Навоий вилояти Хатирчи тумани Кўксарой МФЙ яшайдиган Ҳамидулло Эркиновнинг бир қўра қўйини сел олиб кетган.

Нурота туманидаги Қангли қишлоғида “Москвич” русумли машинани сув оқизиб кетган. Машина тиркамасида одам бўлган (унинг кейинги тақдири ҳақида маълумот топишнинг имкони бўлмади).

“Элтуз”га Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг Бахт маҳалласида яшовчи фуқаролардан ҳам мурожаат келиб тушди.

Унда айтилишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун қурилган кўп қаватли уйда яшаш учун ҳеч қандай шароит йўқ. Ёмғирда ушбу бинода яшовчиларнинг норозиликлари янада кучайган. Чунки биринчи ва тўртинчи қаватдаги фуқаролар хонадони ёмғирдан азият чекади.

– Ташқаридан дуруст кўринган бу уйларда яшаш учун ҳеч қандай шароит йўқ, ичимлик сув чиқмайди, – дейди мурожаатчи. – Тўртинчи қаватдаги уйлар ва пoдъeздларга ёмғир ва қор сувлари ўтиб кетяпти. Деворлар хамирга ўхшаб кўчиб тушяпти. Иситиш тизими масаласида май ойида кўчиб келгандан бери мурожаат қиламиз, июнь ойида ҳал қилишга ваъда беришган эди, ҳамон ҳал этилгани йўқ. Уйнинг нархи 309 миллион. Қўлимизда эса ҳеч қандай ҳужжатлар йўқ. Уйнинг суғуртасини фақатгина ўзлари айтган суғурта компанияси орқали 3 миллион сўмга қилишимиз кераклиги айтилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Ўзбек ёзувчиси Нурали Қобул билан ҳам Москвада (яқинроқ) танишдик. Жуда табассумчан йигит эди. Инсонлар билан ...
25 июл 2016
Болалигимда дадам рўзғор ишларини енгиллатувчи, деҳқончилик ва боғдорчиликда асқотувчи буюмларни кўтариб келадиган киши эди. Ҳар сафар уйда жанжал дадам ...
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат деб билади? Бир ярим ...
23 март 2020
Коронавирус чиққани ортидан туалет қоғози таламон бўлди. Рассом Кирпидан пандемия мавзуига оид янги карикатура. Eltuz.com
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...