Асосий мавзулар
2 август 2021

Хўжайлида Абдулла Арипов имзолаган қарорга қаршилар кўчага чиқди

Сепаратизм дея талқин қилинган виртуал чиқишлари ва ўзбек лотин ëзуви жорий қилиниши бўйича мавжуд қонунларга қаршилиги ортидан назоратга олинган хўжайлилик 48 ёшли Сағиндик Нуримбетов 16 июль куни Хўжайли ИИБ ходимлари уни кўчада ушлаб кетиб қийноққа солинганини иддао қилди.

Нуримбетовнинг «Элтуз»га билдиришича, уни Хўжайли ИИБга олиб боришган. Бир хонага олиб киришган ва ИИБнинг беш нафар ходими норозилик акцияси уюштирганлик айбини бўйнига қўйиш учун қийнашган. Оёқларига резина тўқмоқ билан уришган.

Нуримбетов иддаосига кўра, 17 июль куни уни Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Айтбой Темирхоновнинг олдига олиб боришган.

«Келдим. Кирдим. Айтбой Темирхонов Қорақалпоғистон ички ишлар вазири. Мени сўкди, “Нега тинч юрмайсан! Шешенгни…”, “онангни…”, деб.  “Сенга проблема керакми? Қизларингни машина қоқиб кетади, болангнинг бошига ғишт тушиб кетади, шуни истайсанми”, деди. Мен: “Йўқ, оға, истамайман. Бошқа чиқмайман”, дедим. Кейин: “Бўлди, йўқ бўл!” деб кўкрагимга мушти билан бир уриб стулга ўтқазиб қўйди, Вазирнинг ўзи. Ўтириб қолдим», деди Нуримбетов.

Нуримбетов иддаосига кўра, уни ДХХ Террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўлими бошлиғи Николай Бобониёзовнинг олдига ҳам олиб киришган:

“Бобониëзов менга нега менинг сенга айтган гапларимни чиқариб юбординг, деб дағдаға қилди. «Бағдодни эмас, сени мясорубкадан ўтказаман», деди. Гўёки мен ДХХга чақимчилик қилган каби овозларимни ёзиб олди», дейди Нуримбетов.

Нуримбетовнинг сўзларига кўра, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўлими шу куни ундан ташқари акциянинг бошқа иштирокчиларига босим кўрсатишган, жумладан, Қирғизистондан туриб ютубдаги айирмачилик руҳидаги чиқишлари билан танилган Бағдод Исмоилов ва Нозли исмли аёлни ҳам ушлашган ва қийноққа солишган.

«Элтуз» боғланган Қорақалпоғистон ИИВ масъул ходими Нуримбетов гаплари ҳақиқатдан узоқлигини таъкидлади.

Лекин Нуримбетовнинг гапларидан маълум бўлишича, уларга бирор расмий айблов қўйилмаган. Қўлга олинган барча акция иштирокчилари шу куни ё эртаси қўйиб юборилган. 

13 июл куни Хўжайли шаҳрида ўнлаб кишилар ўзбек тилининг давлат тили бўлишига ва лотин графикаси жорий қилинишига норозилик билдириб чиқишган эди.

Нуримбетовнинг айтишича, норозилик тўполонларига ишсизлик муаммоси ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июль куни имзолаган давлат тилига оид қарор сабаб бўлган. Қарорга кўра, 1 августга қадар барча жойлар, кўчалар номлари, терминлар, ташкилотлар, шунингдек ҳужжатлар ва иш қоғозлари лотин графикасига асосланган ўзбек имлосига кўчирилиши керак.

Ютуб тармоғида 13 июль куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида шиор кўтарган, уларни тарқатишга келган расмийларни тошбўрон қилишга чоғланган одамлар акс этган видео тарқалди. Видеода бир аёл «Уринг! Қорақалпоғистонда қорақалпоқ тили давлат тили бўлиб қолади!» дея хитоб қилади. (Суратда: (чапдан) Сағиндик Нуримбетов ва Бағдод Исмоилов).

Ўзбекистон конституцияси 72-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2018
Фарғона вилояти нотариал идораларининг бир гуруҳ собиқ ходимлари ўзларига нисбатан Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан уюштирилган ...
11 апрел 2023
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир қўшиқдир. Айтилишича, бу қўшиқ ...
12 апрел 2015
Сизга аэропортда ёки ўзбек чегарасининг бошқа қисмида декларациялар тўлдиришга тўғри келганми? – дея савол беради журналист Қудрат Бобожонов. Тўғри, ...
20 апрел 2019
Кўплаб манбаларда Муҳаммад CАВ туғилган кунлари турлича талқин қилинади, бироқ саҳиҳ дея аталган кўп манбаларда 571 йилнинг 20 апрели ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...