Асосий мавзулар
21 октябр 2022

РТдан ваъз: Машинанг бўлса Тесла…

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Куз келиб, тўй-тўйчиқ кўпайган пайт…

МС: Туз оға, «Нега уйга машинасида келган эр дарров тушмай машинани ичида анча қоп кетади», деган савол тармоқда хотинлар тарафидан жиддий муҳокама қилинди. Жувопи боми? Навчун шўпир дойилар гешта ўйина галганда даррав ўйа қороп зибирдамин, мошинни ичинда кумаланиб ўтирадилар?

РТ: Энг тўғри жавоб: Уйга кириб кетяпман, деб, партнер огоҳлантирилади. Телефон мойка қилинади. Полёт ëқилади. Ортиқча пуллар коврик тагидаги тайникка бекитилади. Нотўғри жавоб «машина исиб кетгани учун моторни совутиш тизими ишга тушади». Гап шундаки, совутиш тизими автоматда ишлайди, шопр эржониз ўтирса ҳам, ўтирмаса ҳам. Иссиқда бели терлаб кетгани ва дарров тушса шамоллашдан қўрқиши ҳам, радиода берилаëтган қўшиқни охиригача эшитволай дейиши ҳам – баҳона. Замонавий автомобилнинг смартфонга уланган аккустика тизими Лайли ва Мажнунларнинг ишқий суҳбати учун идеал макон. Мошинанг бўлса Тесла, сен, албатта, мени эсла…

МС: Туз оға шу ман бир нарсани тушунмийман. Демократик давлат қурамиз дасала бу бизара дўғри галмиди дийдилар. Биза ўззимиза мос, хос ҳўкимот қурамиз дийдила. Лекин қўллариндайи айфон орëн тарапники.

РТ: Кимдир биринчи бўлиб темир чопқига ëғоч соп тиқиб болта ясади. Бошқалар эса бундан нусха кўчириб қўя қолишди. Қайтадан болта ихтиро қилишга хожат йўқ. Илғор ва яхши ғояларни жамиятга истисносиз жорий қилиш лозим. Доимо ўқиб ўрганишда ҳикмат кўп. Нега Германия аҳолиси яхши яшайди? Нега Финландияда таълим сифати юқори? Бу саволга бу давлатлардаги тутум ва тизимдан жавоб топамиз. Бу тизимларни Ўзбекистонда бемалол жорий қилсак кам бўлмаймиз. Энг сўнгги русумдаги айфон телефонни жон деб ишлатамизку. Нега бу айфон «ўзбекона» эмас? Бу айфонни менталитетимизга мослайлик демаймизку. Хуллас доимий ўқувчи бўлиб, биздан билими кўп устозлардан доимий илм олиш асосий вазифамиз бўлсин.

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ

МС: Ўзбекла боласевар деган гап бўлар ади. Боласини сотғонла, бола урғонла кўпайиб гетиб бу гап ўзини мазмунини йўқотди. Боласевар дасанг устиннан гулганнин бўласан. Осмонимиз мусаппо дар эдила. Тошкент дунëда энг ҳавоси ëмон, сосси, осмони мусаппо эмас шаҳар даб айтилди.

РТ: Тошкент бу ëлғон яшаш тарзига айланган ва ëлғон тирикчилик гарантиясига айланган шаҳар.
“Юринг уйга ош қибераман” дейди. Адресни айтинг, қачон борай десангиз “Адресни нима қиласиз кевуринг” дейишади. Бу ëлғонларни сиз давом эттирсангиз бўлади.

Нега айнан Тошкентда Марказий Осиёдаги асосий порно фильмлар (яширин тарзда) суратга олинади. Айнан Тошкент аҳоли сон бошига тўғри келадиган фоҳишалар сони юксаклиги билан ажралади.
Нега Тошкентдаги фоҳишалар ҳижобда юради? Ахир бу ëлғон ва иккиюзламачиликку.
Шаҳарликлар ëшлигидан ëлғон санъатини ўрганишади.
Шунингдек Урганч, Бухоро, Самақанд, Қарши, Термиз, Фарғона, Наманган ва Анжанда ҳам ëлғон яшаш тарзига айланган ва ëлғон тирикчилик гарантиясига айланган.
Фақат бу рўйхатга Нукус шаҳрини киритмадим. Нукусликлар тўғри сўз келади.
МС: Туз оға, тунийин зоти номаълум Шерзод бирнарсахўжëоп Хоразма бориб ўзиннан улли ëшулли ëсоп бир нарсаларни сомбирдопти.

АТАВИЗМ
Туркиянинг Ғозиантеп туман ва шаҳар ҳокими пахта даласига бориб, пахта терганини биров кўрмаган. Ғозиантепда пахта тераëтган чингана (лўли)ларга кўп тергани учун «Артел» телевизор ëки холодилникам берилмайди.
Чунки, далада ўсадиган бақлажон, турп, ошқовоқ қаторида пахтаям оддий ўсимлик. Қачонлардир Советлар уни «оқ олтин» дея, «миллий бойлик» деб эълон қилиб, оммавий сиғиниш ташкил қилишган.
Рашидов давридаги пахтага сиғиниш Каримов даврида пахта қуллиги шаклида давом этди.
Мана икки йил бўлди пахта кластерга ўтиб, пахта билан боғлиқ ритуаллар камйибам кетувди.
Кеча ректор бово Шерзод Қудратхўжаев бир пиар видео қўйди. Видеода Шерзодхон «тасодифан ўтиб кетаëтиб Хива туман даласида пахта териб юрган Хива шаҳар ва туман ҳокимини кўриб қолади»
Ҳокимлар ҳам Шерзодхонга яхши пахта тергичларга бериладиган «Артел» падаркаларини ва аланга гуручига пишаëтган зийриқ паловни кўрсатишади.
Бу ҳокимларга ўзини пахта ҳақидаги билими катталигини ва Каримов даврида кабминда ишлаб пахтани нималигини билволганини писанда қилади ҳожи бово.
Совет пайтида юқоридан вакил қўйиларди пахта далаларига. Шерзодхон ўзидан худдди шундай  савлатли вакил ота ясаб олиб, каттазангик қилиб, ҳоким боволарни елкаларини шаппатлаб юрибди.
Чунки Шерзоднинг кўзи Каримов пахта қуллиги давридаги кабминда очилган. Шундан бошқани билмайди.
Аслида ҳокимларни даладан қувиб чақариб, кабинетига қайтариш керак. Шаҳар ва туман инфрастуктураси билан боғлиқ вазифаларини адо қилсин.  Йўллар ўнқир-чуқур. Шаҳарнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммолари ечилмай ëтибди. Хоразм вилоятига борган турист ўзини Шимолий Кореяга борган каби ҳис қилади. Булар эса худди Совет пайтидаги каби «пахтазор – уруш фронти» деган шиорни кўтариб, этак бойлаб, далада юрибди. Пахтани қўлда териш – энг примитив иш. Ҳар ҳолда ҳоким қиладиган иш эмас.
МС: Атавизм дап тема ëздингиз. Новву у атавизм. Шоммини носкадисими?
РТ: Атавизм – бу аслига қайтиш. Булгаков асари қаҳрамони Профессор Преображенский оддий кўппакни одамга айлантиради. Аммо бу одам сал ўтиб аслига, яъни кўппаклигига қайтади. Атавизм дегани шу.
Пахта қуллигида стол муштлаб суяги қотганларга айтадиганим шу. Унутинг энди қулликни хлопкараблар.

ЎЗБЕК ҚИЗИ
МС: Туз оға «Мен ўзбек қизиман, ҳур ва бахтиёр» деган қўшиқни ишитганмисиз?
РТ: Динозаврлар замонида яшаганлао бу қўшиқни Ҳалима Носирова айтганини билади. Гапнинг тўғриси, бу қўшиқни мен миллат ойдини раҳматли Зоҳид аканинг қизи Умида Ҳақназардан эшитгандим.
Назаримда, Умида Ҳақназар – ҳақиқатан ҳам, ўзбекнинг ҳур қизи.
Умида Ҳақназар – закий ва ойдин ўзбек тимсоли.
Умуман, ўзбек аëлини дунëга тамсил қилмоқчи бўлсак, унинг қиëфаси қандай бўлиши керак?
Далада макка қайираëтган, дангаса эрини боқиш учун қора меҳнатдан қорайиб кетган гулликчи ошин аëл тасвирими?
Сенатда ўтириб, Конституцияни очиб ҳам кўрмаган жоҳил «сенатор хола» тасвирими?
Дубайда ғарлик қилаëтган ëки Деҳлида яланғоч рақс тушаëтган санамжонлар суратими?
Сурияга секс жиҳодга бориб, қотиллик ва инсониятга қарши жиноятга шерик бўлган, юзи кўзи қора қоп билан тўсилган, зомби-радикал экстремисткалар тасвирими?
Бу саволлар жавобини Боғча вазирлиги топган кўринади.
Ҳур ўзбек аëлини Лола Йўлдошева тамсил қилмоқда.
Эшитишимча, Лола репититор олиб, ўзбекчани ҳам ўрганмоқда экан.
 «Лола олма  ол», деган сўзни хатосиз ëза оладиган бўлибди.
Нима десангиз ҳам, Лола Йўлдошева мамлакатим қиëфаларидан биридир.
Севгингни менга айт…
МС: Туз оға, яқинда совуқ бўлса европадагила таппа ташаб ўлами?
РТ: Европада газ нархи кунига 7 фоиздан арзонлашиб кетмоқда. Бу кетишда энг арзон газ Европада бўлади. Бу ЕИнинг муқобил энергия ва Россия газига қарамликдан қутулиш чоралари самараси ўлароқ кўринмоқда. «Европа совуқдан ўлади» дея супургини тикка қилиб ўтирган ўрисқул путинқуллар қора нияти амалга ошмади. Ўзларининг совуқдан ëки сиқилган газ дудидан ўлиш эҳтимоли катта. Қарғиши ўзига уради любой путинқул иркитнинг.
МС: Нердан олдингиз бу гапни? Давай исбот в студию!
РТ: Мана расмий маълумот.
ICE биржасидаги савдолар давомида табиий газ нархи 9 фоизга пасайиб, минг кубометри 2320 долларга тенг бўлди. Газ нархи ушбу ҳафта мобайнида пасайишда давом этмоқда. Нарх ўтган ҳафтадагига нисбатан бир ярим бараварга пасайди. Нарх тушишига АҚШдан суюлтирилган табиий газ етказилишининг ошиши, ҳамда Европадаги ерости газ омборларининг режадагидан кўра тезроқ тўлдирилиши сабаб бўлди.Маълумотларга кўра, Европадаги газ омборлари 80 фоизга тўлдирилган. Бу нарх кўтарилишининг олдини олади. Россия газига кўпроқ қарам бўлган Германияда вазият мураккаб, аммо канцлер Олаф Шолц кўрилаётган чоралар туфайли мамлакат қишда қийинчиликка дуч келмайди.
РТ: Туз оға, ўрисқуллар барибир ишонмайди. Уларга тиëтр қилиб кўрсатиш гарак.

ТИЁТИР

Абсаттар соат ўнларда уйғонди. Айнакдан қараса, хотини деворга таппи ëпяпти. Абсаттар телефонига қараб, Лондондаги ҳаво даражасини текширди. «Яқинда совуқ тушса, энангникига киришасан Европа,» деб бақирганди нам тортган лой лўмбоз том оғирлигидан эгилиб турган болор қарс этиб синиб, Абсаттарнинг устига тушди. Ортидан ярим тонна ëмғирда лойга айланган том лўмбози Абсаттарнинг устига поссс этиб чўкди. Абсаттарнинг хотинида телефон йўқ эди.  Хотин нариги қўшнига бориб, тез ëрдам чақиргани кетди. Лой тагида ëтган Абсаттар қалбига яқинда ҳаволар совиб, Европадагилар совуқдан ўлиб қолиши ҳақидаги тахмин ором берарди.
«Путин кўрсатиб қўяди сенларга,» деб бақирган эди чўккан томда омонат турган яна бир болор гумбур этиб онтарилди.
Абсаттар қўрқиб индамай қолди.

ҒОРЛАР ҲАҚИДА

Мана сенга театр. Матчон суқилиш ука. Мен театрни яхши кўраман.
МС: Ман бир ақлли гап ойтин. «Яхши гўраман» билан «Севаман» сўзини парқи нерда? Парқи шундаки сиз «Яхши гўраман» дея гулни юлиб оласиз. Агар бу гулни «севганингизда» вуни парваришлаб тейина сув қуяр адингиз.
РТ: Матчонбой сен жуда ақллисан. Лекин кўп суқилашасан. Нафис санъат, поэзияни тушунмайсан.
МС: Одамни камситманг оғо. Ина манам шеър ўқиб  бараман гарак бўлса.
РТ: Шеър нима ҳақда?
МС: Ғорла ҳақққинда. Хоропло ëммон кўпайиб гетдилар.
РТ: Қани ўқичи Матчон Суқилиш.
Ғорлар ҳаққинда шиғир
Юмуртовда доғлар бор
Қиш газинда қорлар бор.
Оппоқ  қора ишонма
Пастроқинда ғорлар бор.
Ғор нима? Битта дўшик.
На зулфин бор. На эшик.
Йўқдир эга келишик
Ғадир будур бурушик.
Тоғ остинда ғорлар бор,
Ичинда қурт, морлар бор,
Бу ғорларга аталган
Мақтовли шиорлар бор.
Юмуртовда ғорлар бор
Бу ғорларнинг ичинда
Адашған ағëрлар бор.
Синиб ëтган торлар бор.
Ғор устинда тоғлар бор,
Бу тоғларнинг устиндан
Учган ўрдак сорлар бор
Юрак ютган зорлар бор.
Севгига хуморлар бор.
Қўлтиқда туморлар бор
Бўйнида зуннорлар бор
Гўзларин юморлар бор.
Ичи ўпқон олди тор
Пулинг бўлса атар ëр
Калтакалос илонзор
Зулматдир қишу баҳор
Кўнгли тоза эй дўстим
Унутгин бу ғорларни
Ичи бўш  ағëрларни
Қуруқноз тужжорларни
Ëд олгин шиорларни
Яхшиси сев ëрларни
Муҳаббатга зорларни
Содоқати борларни.
Юмуртовда тоғлар бор
Қуриб қолган боғлар бор
Бу тоғларнинг пастинда
Олди тешик ғорлар бор.
(чапаклар қийқириқ)
РТ: Баракалла Матчон. Яна бошқа шеърларни ҳам биласанми?
МС : Овонг оғо. Ишвалакла ҳоқиндаги шеърни биламан. Уллила чиртади ишвалак, киччила чиртади ишвалак…
РТ: Бўлди кейин айтиб берасан. Ишвалак дегани бу хуштак, свисток дегани. Футболда судя  хуштак чалади. Олдин гаиларда ҳам хуштак бўларди. Аммо поэзия дегани хуштак каби оддий нарсалар ҳақида эмас, балки маъноси юксак материя ҳақида бўлса яхши. Масалан Уста Гулмат ëзган мана бу ғазал.
Аёғинг тортмоғон ерга айланиб бормоғон яхши,
Дилинг тортса, балодин ҳам бенасиб қолмоғон яхши.
Чиқимға дуч келар эрсанг эртани тез рўкач қилғил,
Бугунги ул текин ошни кейинга сурмоғон яхши.
Зиёфатлар эса хил-хил, иштаҳангким эса карнай,
Ўзинг ялғон сипо айлаб, тортиниб турмоғон яхши.
Кўп ўйланма бу неъматлар ҳалолданму ҳаромдан деб,
Узумни жимгина кавшаб, боғини сўрмоғон яхши.
Вале як бор бериб авқот, сани ду бор талар бўлса,
Онингдек сулланинг афтин умрбод кўрмоғон яхши.
Фикр бирла яшаб Гулмат ўта ноёб ўгит айтмиш:
Бировдин олғонинг мақбул, бировға бермоғон яхши.
МС: Надиян маъноли шеър экан. Ëзибди ўтирибди. Бу поэзия. Инди прозадан ҳам бўлсин бир дўром.
Проза учун  Фитрат домланинг асаридан бир парчани эслатишни лозим кўрдим. Бу парча «Ҳинд сайëҳининг қиссаси» деган асардан:

«Қорихоналарга эгамиз, бироқ бутун Бухорода бирон бир киши «оллоҳ» деган буюк сўзни дил-дилидан айта олармикин? Ахир, саодатимизни талон-тарож этган, истиқболимизни бало оловининг ўртасига ташлаган бу уламолар жамоаси бизга қандай таълим берадилар? Фиқҳдан: ҳар ким таҳорат пайтида ўзининг чап қўли билан оғзини чайқаса ёки оёғини ўнг томондан бошлаб ювмаса, етмиш минг йил дўзах оловида ёнади. Ҳар ким илм аҳлига икки марта салом бермаса, кофир бўлади. Ҳар ким олим кишининг оёғи теккан кўчадан юрса, ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга йўл олади. Осмоннинг тўртинчи қаватида етмиш минг бошли, ҳар бошида етмиш минг оғиз, ҳар оғзида етмиш минг тил ва тилининг ҳар бири етмиш минг луғат билан сўзлашувчи малоика мавжуд.
Худобехабар! Сен Бухорода туриб Самарқанддаги аҳволдан бехабарсан, тўртинчи осмондан қандай қилиб хабар берурсан?!
Ҳайҳот!.. Тоғ қани, ўтлоғ қани?!
Эй бечора миллат! Буларнинг барчаси мажбуран шаръийлаштирилган ҳуқуқлар бўлиб, сен ҳозир ана шу зўравонлар — қонингни сўрувчи, хонумонингни кўкка совурувчи, шараф ва номусинг бунёдига ўт қўювчи кишиларга тарафдорсанки, ҳали ҳам буни тушунмайсан! Наинки тушунмайсан, балки бу масалани англаб етган, аҳволингни жиддий ислоҳ этишга ҳаракат қилаётган, кўп маблағларни эл учун сарфлашга интилаётган бир донишманд жамоани кофирлар қаторига қўшасан. Афсус, афсус!»

Иқтибос тугади. Билмаганлар учун инфо. Фитрат домлани 1938 йилда коммунистлар қатл қилган.
Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак! 

Рассом Туз

Тағин ўқинг
9 август 2016
«Адолат» газетаси (05.08.16) қарийб 25 йилдан кутилаётган милиция тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкинлиги тўғрисида мужда берди. Газетанинг ёзишича, «Адолат» ...
6 ноябр 2019
Ўзбекистонлик инсон ҳақлари фаоли Аъзам Турғунов 31 октябрь куни Прагада ўтган тақдимотда People in Need халқаро ташкилотининг «Жасорат» мукофотига ...
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
23 июн 2020
Президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан, жорий йил 23-24 июнь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрига ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...