Асосий мавзулар
26 октябр 2022

Гурлан ҳокими фермерга шолисини йиғиб олишига руҳсат бермаяпти

Хоразм вилоят Гурлан тумани, Янгиобод-шоликор қишлоғи «Ўйилма» маҳалласидан Элтузга 25 октябрь куни келиб тушган видеода фермерга шоли экинини йиғиб олишга руҳсат берилмаётгани акс этган.

«Кечаю кундуз участка инспектори ички ишлар ходимлари билан келиб олиб, даламдаги комбайнимни қўриқлаб ўтирибди. Хўжалигимга қарашли озуқа базасида етиштирган хосилимни ўриб олишимга тўсқинлик қилишаёпти», дейди видеодаги аёл.

Элтуз 26 октябрь куни фермер хўжалиги рахбарлари билан боғланди. «Иззатбек Бунёдбек» фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Раҳимова Ёрқиной хокимлик расмийлари уларга тегишли 60 тонна шоли топширилмагунча комбайн ишлатмасликни талаб қилаётганини билдирди.

«Биз бу йил шоли учун ҳеч қандай шартнома қилганимиз йўқ. Фақат пахта ва буғдой топшириш учун шартнома қилганмиз. Шартнома режаларини бажарганмиз. Лекин ҳоким камбағал оилаларга тарқатиш учун шоли ҳосилини ҳокимлик заҳирасига ўтказасан деб талаб қўяяпди» деди Рахимова Элтуз мухбирига.

Унинг Элтузга билдиришича, шартномадаги режани бажарганидан сўнг, унинг даласида шоли ўраётган комбайнни участка инспектори ва ички ишлар ходимлари келиб тўхтатишган. Аксига олиб, эртасига ёғингарчиликлар бошланган, бу ҳам шоли ўримини давом эттиришга тўсқинлик қилиши мумкин. @eltuz2022

Элтуз расмийлар жавобини кутади ва фермер шолиси тақдири атрофида кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 октябр 2021
Марказий сайлов комиссияси 25 октябрь куни президент сайлови натижалари тўғрисида баёнот берди. Дастлабки натижаларга кўра, сайловда Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ...
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 7 февралида “Микрокредитбанк” бошқаруви раислигига Ориф Бўтаев тайинланди. Ундан олдинги раҳбар Муродилла Эшматов жорий йилнинг 17 январида ...
18 июн 2020
Туркия пойтахти Анқарада 2019 йили ҳалок бўлган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодированинг иши Конституциявий судда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ...
20 март 2020
20 март куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирилгани қайд этилган шахслар сони 33 нафарга етди. Дастлаб Ўзбекистон эпидемиология маркази Франциядан қайтган ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...