Асосий мавзулар
22 январ 2023

Спортни «соғин сигир» қилган вазирлик мулозимларига қарши жиноят иши очилди

Жорий йил бошида собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг  бир нечта юқори мулозими Ўзбекистон Жиноят кодексининг  167-моддаси 3-қисми, «а» банди ( жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланди. Прокуратура уларга қарши жиноят иши очди. 

Элтузга маълум бўлишича, спорт соҳасини «бюджет маблағини ўмариш» схемасига айлантирган амалдорлар мамлакат жазо қонунининг ва бошқа моддалари билан ҳам айбланишмоқда.
Антикоррупция агентлиги собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазири, ҳозир Қарши Давлат университети ректори вазифасида ишлаëтган Дилмурод Набиевнинг ҳам  «катта миқдордаги коррупцион схемага» алоқадорлигига ишора қилиб, айнан шу мулозим раҳбарлик қилган вақтда фаолият юритган мансабдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини расман маълум қилди. 
«Спортга сарфладик» дея бюджетдан ўғирлаган ўта катта суммадаги  талон-торож  айнан Дилмурод Набиев вазир бўлган 2018-2021 йилни қамраб олган.

Ўзбекистондаги Rost24.uz сайти Дилмурод Набиевга мурожаат қилиб,  айнан унинг коррупцион схема бошида туртганлиги юзасидан изоҳ сўраган. Аммо Набиев ва Қарши Давлат университети матбуот хизмати ҳеч бир шаклда изоҳ бермаган – рад ҳам қилмаган, тасдиқламаган ҳам. 
Элтузнинг ўрганишича, 22 январь ҳолатида собиқ вазир Дилмурод Набиев очилган жиноят ишларида фигурант эмас. Унинг бу жиноий ишларда гувоҳ сифатида ҳам иштирок қилмаëтгани ҳақида Элтуз суҳбатлашган мулозим маълум қилди. Мулозим ўз хизмат доирасида матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис исми сир қолишини сўради.

Ўғирлик кўлами ҳақида расман очиқланган рақамлар

Коррупцияга қарши кураш агентлиги жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қуйидаги коррупцион ҳолатлар аниқланганини маълум қилган эди. 

  1. 2019 йилда Италиянинг Пьедилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулоти учун сарфланди дея  давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари олинган. Аммо бу маблағ  мулозимлар чўнтагида қолган.
  2. 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз люкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд. сўмлик шартномалар тузилган. Агентлик текширувига кўра,  6 та шартнома бўйича давлатдан ечилган  2,9 млрд сўмни мулозимлар ўзлаштирган. 
  3. Бош прокуратура томонидан Дилмурод Набиев волейбол федерациясига раислик қилган 2019 йилда кенг кўламли талон- торож юз бергани ўрганилиб хабар чиқарилган эди. 

Прокуратура хабарида айнан  собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазири Набиев буйруғига асосан, Федерацияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан ажратилган 445 млн. сўмнинг 231 млн. сўмлик қисми амалдорлар тарафодан ўмарилгани ва терма жамоа сафига кирмаган «ўлик жонлар» яъни  29  «спортчи»  турли спорт йиғинларига «юборилиб», 75 млн «ухлатилгани» айтилади. 

Спортдаги коррупция. О Спорт» О Криминал! О Коррупция!!!

Ўзбекистон спорти пул ювиш ва давлат маблағларини ўзлаштиришнинг самарали механизмига айланган 2021 йил декабрь ойида БМТ спорт соҳасидаги коррупцияга қарши катта ҳисобот чиқарган эди. Икки юздан зиëд эксперт жалб қилинган бу ҳисоботда ошкоралик¸ давлат назорати ва шаффофлик мавжуд бўлмаган давлатларда спорт коррупцияси авж олгани танқид қилинган эди.

«Катта спортга ажратилаëтган улкан пул оқими ортидан спорт мусобақалари жиноий тармоқ ва коррупцион схемалар билан тиғиз алоқа касб қилди»
БМТ ҳисоботига кўра, катта спортда айланаëтган ноқонуний пул ҳажми икки триллион долларга яқин (1,7 трлн АҚШ долларидан кўпроқ) 
БМТга кўра, бу пуллар учинчи дунëнинг асосий муаммоси бўлган қашшоқликни бартараф қилиш учун сарфланиши мумкин эди.
Ўзбекистон катта спортидаги коррупциянинг реал кўламини ҳануз билмаймиз. Элтуз ўрганган рақамлар катта муз тоғининг бир бўлаги холос. 
Аниқ бўлгани шуки, спорт мулозимлари ўмарган пул қашшоқлик ва энергия инфра тузилмаларининг вайроналиги ортидан қишда азоб чекаëтган аҳоли эхтиëжлари учун зарур сумма эди. 

Ўйлаб кўрайлик. Бизга фаровон ҳаëт керакми, ëки ëлғон ва коррупция устига қурилиб мулозимлар учун соғин сигирга айланган катта спорт?

(Элтуз ҳозирда Қарши давлат университети ректори вазифасида ишлаëтган  собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиевга спорт соҳасидаги коррупция юзасидан изоҳ билдириш учун минбар беришга тайëр. Набиевнинг kardu@mail.ru электрон манзили ва Қарши шаҳри, Kўчабоғ кўчаси, 17-уйдаги почта адресига бу таклиф мактуб тарзида юборилди).

@eltuz

Тағин ўқинг
17 апрел 2017
Сўнгги вақтларда бозорларда картошканинг нархи осмонга чиқиб кетгани ҳақида ёзиш маҳаллий матбуот учун урфга кирди. Бири қўйиб бири ёзди ...
24 июн 2021
Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти… Ҳаммани қизиқтирган ташвишли муаммо соқол муаммоси бўляпти. “Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом ...
2 январ 2019
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 апрелидан  Вазирлар Маҳкамасининг 847-сонли қарори билан мобил гўшакларини рўйхатга олиш бошланади. Қарорга кўра, рўйхатга киритилмаган телефонларни ...
7 апрел 2016
Ўзбекистонликлар орасида сўнгги кунларда авж олган 16 ва 32 килограммлик полвонтошларни қидириш васвасаси машҳур «Олтин девор» пъесасини эслатади, фақат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...